• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Масъуллар Космонавтлар майдонидаги бузиш ишлари тўхтатилганини айтмоқда, лекин ишлар рухсатсиз давом эттирилмоқда

    Тошкент шаҳридаги «Коинот» (Космонавтлар) мажмуасидаги объектларда қурилиш ишлари бошлангани йўқ. Бу ҳақда 15 февраль куни Яккасарой туман ҳокими Анвар Сайфиддинов журналистлар билан бўлган очиқ мулоқотда айтиб ўтди.

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Коинот» (Космонавтлар) мажмуасида Владимир Жанибеков ҳайкали атрофидаги гранит плиталар кўчириб ташлангани ҳақида хабар тарқалди. Шундан сўнг Маданий мерос агентлиги ҳудуднинг демонтаж ишлари рухсатсиз бошланганини аниқлади. Агентлик томонидан майдонни реконструкция қилаётган Mimar Group компанияси огоҳлантирилгани ва жараён тўхтатилгани маълум қилинди.

    Анвар Сайфиддинов

    Анвар Сайфиддинов
    Фото: «Дарё" / Мадина Нурман

    Анвар Сайфиддиновнинг айтишича, майдон ўтган асрнинг 70 йилларда қурилган ва ҳозирда ҳайкаллар атрофи таъмирталаб ҳолга келиб қолган.

    «Кеча ижтимоий тармоқларда Космонавтлар майдони бузилмоқда, маданий мерос объектига зарар етмоқда, деган хабарлар тарқалди. Аслида ундай эмас. Лойиҳага кўра, иккала объект ҳам жойида қолади, уларга тегилмайди. Фақатгина атрофини замонавий кўринишга келтириш учун таъмирлаш ишлари олиб борилади. Унинг ранги, ишлатилаётган мармарлар ва қурилиш материаллари Маданий мерос агентлиги билан биргаликда муҳокама қилиняпти», — деди туман раҳбари.

    Ҳокимнинг таъкидлашича, плиталарни кўчириш ишлари тўхтатилган.

    «Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш агентлиги кенгашидан рухсат олинмагани учун ишлар тўхтатилди. Ҳозир рухсат олиш ишлари расмийлаштирилмоқда. Ҳеч ким ҳеч нарсани бузаётгани йўқ. Эски, абгор тошларни жойидан қўзғатишди. Ҳали қурилиш ишлари бошлангани йўқ, фақатгина тайёргарлик кетмоқда. Бу ерни Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъмирламоқчи. Ишлар расмий тасдиқланган лойиҳа асосида қилинади. Таклиф оммага ёққанидан кейин ҳужжатлар тайёрланади. Тўғри тушунишимиз керакки, техник томондан ҳужжатларни тайёрлаш кўп вақт олади. Бир кунда ёки 1 соатда битмайди бу ҳужжатлар. Буни таъмирлаш ишлари билан параллел олиб борамиз. Чунки тайёргарликка ҳам кўп вақт керак. Лекин ҳеч бир ишни ноқонуний бошламаймиз. Ҳамма ҳужжатлар тасдиқлангандан кейин бошланади. Баҳор келяпти. Агар ҳамма ҳужжатни нуқта вергулигача қиладиган бўлсак, ярим йиллаб вақт ўтиб кетади. Ёз ҳам ўтиб кетиши мумкин. Бу нарса ёзда керак-ку», — деди Яккасарой тумани ҳокими.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг қўшимча қилишича, лойиҳа битишига 2 ойча вақт кетиши мумкин.

    «Дарё» мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида воқеа жойида бўлди. Ўрганишлар натижасида Маданий мерос агентлиги ва Анвар Сайфиддинов айтган гаплар тасдиғини топмади. Ҳайкаллар атрофида кўчирилган плиталарни майдондан олиб чиқиб кетилаётгани, яъни ишлар тўхтатилмагани маълум бўлди.

    «Коинот» майдонинг янги кўринишдаги лойиҳаси

    «Коинот» майдонинг янги кўринишдаги лойиҳаси
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

     «Коинот» майдонинг янги кўринишдаги лойиҳаси

     «Коинот» майдонинг янги кўринишдаги лойиҳаси
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълумот учун, 1984 йилда очилган Космонавтлар майдони монументал санъат ёдгорликлари рўйхатига киритилган ва (ҳукуматнинг 2019 йил 4 октябрдаги қарори билан) давлат муҳофазасига олинган. Қонунчиликка мувофиқ, маданий ва моддий мерос объектларида қурилиш, таъмирлаш ва реставрация ишларини фақат Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши тасдиқлаганидан кейин амалга оширишга рухсат берилади. Юқоридаги ҳолатда эса демонтаж ишларига бу каби рухсат олинмаган. Тошкент шаҳри ва Яккасарой тумани ҳокимликлари қурилиш ишлари бошланиши ҳақида ҳеч қандай хабар эълон қилмаган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    15.02.2022, 20:09   Изоҳ (0)   24647
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Сурхондарёда беморларга пиёда хизмат қилаётган тез ёрдам шифокори

    15.02.2022, 19:55

    Эҳтиёт бўлинг, сохта психологлар! Жозибадор, номи жарангдор тренинг-курслар алданишни ёқтирадиганлар учун қопқонми?

    15.02.2022, 19:25

    Тошкентдан Россиянинг иккита шаҳрига қўшимча қатновлар амалга оширилади

    15.02.2022, 19:14

    Фото: Наманганда каналга тушиб кетган автомобиль сув тубидан олиб чиқилди

    15.02.2022, 18:56

    «Сув устозим Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизига тегишли». Мурод Назаров олтин заррали Ocard суви ҳақида (видео)

    15.02.2022, 18:21

    Андижонда хотинининг собиқ қайнонасини кетмон билан уриб ўлдирган эркак 11 йилга қамалди

    15.02.2022, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.