Ижтимоий тармоқларда фуқаро ўзини Тошкент давлат техника университетининг бешинчи қаватидан ташлаб юбормоқчи бўлгани айтилган хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 15 февраль куни 11:50 атрофида содир бўлган. Университетининг реконструкция ишлари якунланаётган А блокида қурилиш ташкилотининг ёлланма ишчиси бинонинг том қисмига чиқиб, бажарган ишлари эвазига иш ҳақини олмагани учун масъулларга шарт қўйган.
Вазият бўйича қурилиш ташкилоти раҳбарлари, ИИБ ходимларига зудлик билан хабар берилган. Шундан сўнг фуқаро билан гаплашиб, унга қурилиш ташкилоти томонидан иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланган.
«Университет маъмурияти фуқарони олий таълим муассасасига алоқаси йўқлиги ва университет ходими эмаслигини маълум қилди», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
- Шаҳрисабзда олти ойдан буён ойликсиз ишлаётгани айтилган коллеж ўқитувчиларининг маошлари Наврўз байрамигача тўлаб берилиши айтилди
- Самарқандда 3 млн сўм иш ҳақини бермаган маҳалладошини пичоқлаб ўлдирган шахс 13,5 йилга қамалди
- Қашқадарёда ободонлаштириш хизматини кўрсатувчи ташкилотнинг 171 нафар ходимига иш ҳақи тўланмай келгани аниқланди
Изоҳ (0)