Пекин—2022 қишки Олимпиадасининг 9-кунида тоғ чанғиси бўйича гигант слалом мусобақаси старт олди.
Унда Олимпиадада Ўзбекистон номидан қатнашаётган ягона спортчи — Комилжон Тўхтаев иштирок этди. Тўхтаев дастлабки уринишдан кейин 54 спортчи орасида 35-ўринни эгаллаб турибди ва етакчига 9,84 сония ютқазмоқда.
Қайд этиш керак, гигант слалом баҳсларида 89 иштирокчи қатнашиши кўзда тутилганди. Уларнинг икки нафари старт олмади, 33 спортчи эса маррага етиб келолмаган.
Тошкент вақти билан 10:30 да спортчилар иккинчи уринишни амалга оширади.
Изоҳ (0)