Футбол бўйича Италия А Сериясининг 25-туридан ўрин олган ўйинлар 12 февраль, шанба куни бўлиб ўтди.
«Наполи» ўз майдонида «Интер»ни қабул қилди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Лоренцо Инсине пенальтини аниқ амалга ошириб, неаполликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 47-дақиқада эса Эдин Жеко мувозанатни тиклади. Учрашувнинг қолган дақиқаларида гол бўлмади.
Симоне Инзаги шогирдлари ушбу дуранг натижадан сўнг очколари сонини 54 тага етказди ва биринчи ўринда қолди. «Наполи» эса 53 очко билан миланликларни таъқиб қилишда давом этмоқда.
А Серия
25-тур баҳслари
«Наполи» — «Интер» 1:1
Голлар: 1:0 – 7 Инсине (пенальти), 1:1 – 47 Жеко.«Наполи»: Оспина, ди Лоренцо, Кулибали, Рраҳмани, Мариу Руй, Лоботка, Зелиньски (Жезус, 84), Фабиан Руис (Замбо-Ангисса, 74), Инсине (Унас, 84), Политано (Элмаз, 26), Осимҳен (Мертенс, 84).
«Интер»: Ҳанданович, Думфрис, де Врей, Шкриньяр, Димарко (ДъАмброзио, 90), Перишич, Брозович, Чалханўғлу (Видаль, 84), Барелла, Жеко, Мартинес (Санчес, 83).
Огоҳлантиришлар: Инсине (37), Брозович (60).
Изоҳ (0)