Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 25-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» ва «Саутҳэмптон» ўртасидаги ўйин 12 февраль, шанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Жейдон Санчо манкунианликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 48-дақиқада эса Че Адамс мувозанатни тиклади. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Қайд этиш жоиз, «қизил иблислар» ўтган турда сафарда «Бёрнли»га очко улашганди.
Ральф Рангник шогирдлари дуранг натижадан сўнг очколари сонини 40 тага етказди ва бешинчи ўринга кўтарилиб олди. «Саутҳэмптон» эса 29 очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.
АПЛ мусобақа жадвали, ўйинлар тақвими ва тўпурарлар рўйхати шу ерда — кўриш.
АПЛ
25-тур баҳси
12 февраль, шанба
«Манчестер Юнайтед» – «Саутҳэмптон» 1:1
Голи: 1:0 – 21 Санчо, 1:1 – 48 Адамс.«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Диогу Далот, Варан, Магуайр, Шоу, Погба, Бруну Фернандеш, Мактоминай (Эланга, 76), Роналду, Рэшфорд (Лингард, 82), Санчо.
«Саутҳэмптон»: Форстер, Уокер-Питерс, Беднарек (Стивенс, 46), Салису, Перро, Армстронг, Эльюнусси (Ливраменто, 71), Ромеу (Дялло, 90+4), Уорд-Проуз, Адамс, Броя.
Огоҳлантиришлар: Рэшфорд (16), Мактоминай (31), Погба (85), Лингард (90).
Изоҳ (0)