• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Профессионал спортдан блогерликкача. TikTok ва Instagram’ни портлатаётган «акробат келин» — Асал билан интервью (видео)

    Ижтимоий тармоқларда ўзбек миллий либосларини кийиб, мураккаб трюкларни бажараётган қизни кўрган бўлсангиз керак? У атлас кўйлак ва бошда рўмол билан машҳур хориж фильмларидаги мураккаб трюкларни ҳам бажаришга муваффақ бўлди. Асл исми Асал Сапарбоева бўлган спортчи-блогер билан яқиндан танишиш мақсадида, интервью ташкиллаштирдик. У суҳбат давомида профессионал спортдан кетиб блогерликни танлагани, соҳадаги муаммолар ва шахсий ҳаёти ҳақида гапирди.

    Асал Сапарбоева билан бўлган тўлиқ интервьюни қуйида томоша қилишингиз мумкин.

    Нега айнан Littos?

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Littos — инглиз тилидаги «Love in the times of sport» сўзининг қисқартмасидан олинган. Спортни севганим учун ҳам айнан шу номни танлаганман. Ҳаётим спорт билан боғлиқ. Турмуш ўртоғим ҳам худди мендек спортни севади. Шу боис Littos тахаллуси билан фаолият юритишни маъқул кўрганман.

    Спортга неча ёшимдан қизиққанимни аниқ билмайман. Чунки мен гимнастика билан шуғулланмасимдан аввал, кўприкча бўлиб туриш, шпагат очиш каби ҳаракатларни бажаролардим. Баъзан телевизорда кўрсатилган гимнастикачиларнинг хатти-ҳаракатларини бажаришга ҳаракат қилардим. Шу боис,  мени 5 ёшимда спорт гимнастикасига олиб боришди. Мана шундан кейин ҳаётим спорт билан билан боғланди. Аммо гимнастика мен ўйлагандек батутдан сакраб юришдек мароқли эмас экан. Унинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор.

    «Кўп миллатли оилада туғилганман»

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    — Оилам у қадар катта эмас. Онам, холам ва жиянларим бор. Уларнинг бари Тошкентда яшайди. Онам узоқ йиллардан бери ветеринар-шифокор бўлиб ишлайди. Яқинларим мени ҳамиша  қўллаб-қувватлайди. Бирор марта қизиқишларимга қарши чиқиб, спортни чеклашмаган. Аксинча, иккиланиб, бир қарорга келолмай қолган пайтимда «Сен буни уддалайсан, қўлингдан келади», деб куч бағишлашади. Аммо баъзан онам интернетдаги мураккаб трюкларимни кўриб, хавотирга тушади. Шунда ҳавотир олманг, ҳаммаси режа асосида, ўйламасдан иш қилаётганим йўқ, деб овутаман.

    Кўпчилик қайси миллат вакиласи эканлигимга қизиқади. Кўп миллатли оилада дунёга келганман. Менда татар, қозоқ, ўзбек ва араб қонлари бор. Шундай бўлса-да, Ўзбекистон фуқаросиман.

    «Ҳар бир куним спорт залида ўтди»

    Фото: «Afisha.uz»

    Фото: «Afisha.uz»

    — Мен 5 ёшимдан 17 ёшимга қадар узлуксиз спорт билан шуғулланганман. Шу йиллар оралиғидаги ҳар бир куним спорт залида ўтган. Баъзан фақат таътил кунлари дам олишга рухсат беришган холос. Ундан кейин институтга кириш арафасида спортдан бирозгина узилишимга тўғри келди. Кўп эмас, бор-йўғи бир ой залга бормадим. Аммо жуда зерикдим. Спортни қанчалик яхши кўришимни англадим. Шундан кейин ҳаваскор спортчи сифатида фаолиятимни давом эттиришга қарор қилдим.

    Хитой циркидаги фаолияти...

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    — Шу кунгача дунёнинг 18 та давлатида бўлганман. 2008 йилгача ўз ҳисобимиздан чет давлатларига чиққанмиз. У пайтларда ҳомийлар деярли йўқ эди. Ундан кейин устозимиз Оксана Чусавитина спорт мактабларига бориб, иқтидорли ёшларни терма жамоага қабул қиладиган бўлди. Мен ҳам янги жамоага  қабул қилиндим. Шундай кейин кўплаб мамлакатларга бориб, спорт мусобақаларида иштирок этдик. Ҳаётим профессионал спорт гимнастика билан узвий боғланди. Профессионал спортчининг ҳаёти фақат машғулот майдонида ўтади. Мен бундан бироз зерикдим, ҳаётдан завқ олишни, эркин яшашни истадим. Жароҳатлар сабаб тиззам, тўпиғим ва елкам тез-тез оғриб турадиган бўлиб қолди. Булардан чарчаганим учун 2015 йил профессионал спортдан кетишга қарор қилдим.

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Продюссерим билан оила қургач, ўз жамоамиз билан дунё бўйлаб шоу-дастурини ўтказишга қарор қилдик. 2015 йилнинг ўзида Хитойдаги цирк раҳбарияти билан шартнома туздик. Жамоамиз билан оловли халқаларда сакраб кўрсатадиган томошамиз кўпчилик маъқул келарди. Афсуски, пандемия сабаб оммавий томошалар чекланди. Шундан кейин Ўзбекистонга қайтиб, бор эътиборимизни ижтимоий тармоқларга қаратдик.

    «Омадли инсонман»

    Фото: «Afisha.uz»

    Фото: «Afisha.uz»

    — Спортнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор. Энг тажрибали спортчи ҳам кутилмаганда жароҳат олиши мумкин. Кўз тегмасин, мен бу борада жуда омадлиман. Шу кунгача бирор марта жиддий жароҳат олмаганман. Аммо менда ҳам лат ейиш, пай чўзилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлиб туради. Шу боис, ҳаракатларни режа асосида амалга ошираман.

    «Ўзбекистондаги спорт заллари қониқарсиз»

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    — Етти йилдан буён ҳаваскор спорт билан шуғулланаман. Шу боис менга профессионал спорт ҳақида гапириш бироз ноқулай. Яхши ўзгаришлар ҳам бор, аммо муаммолар ҳам йўқ эмас.

    Очиғини айтиш керак, Ўзбекистонда айнан гимнастикачилар учун спорт заллари жуда кам. Борлари ҳам қишда жуда совуқ. Спортга ажратилаётган маблағлар етарли эмаслиги сабаб шароитлар у қадар қониқарли эмас. Мен жуда кўп давлатларга саёҳат қилганман ва у ердаги спортчиларга яратилган шароитларни кўрганман. Баъзан икки муҳитни бир-бири билан солиштираман. Чемпионлар сонининг ортиши машғулот залидаги шароитга ҳам боғлиқ.

    Совуқ ҳавода бу ерда болалар ҳам, профессионал спортчилар ҳам машғулот ўтишга қийналишади. Тананинг совуқ қотиши ҳам қайсидир маънода жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин. Спортчи махсус кийимда бўлиши керак, ортиқча кийим унинг эркин ҳаракатланишига ҳалал беради.

    «Акробат келин — тасодифий образ эмас»

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    — Ижтимоий тармоқлардаги акробат келин образи шунчаки тасодифий образ эмас. Ундан аввал бир мусиқий гуруҳ ўзларининг клипларини реклама қилиш учун мурожаат қилди. Ва реклама миллион марта кўрилса яхши бўларди, дейишди. Бу илтимосдан кейин қандай образ танлаш ҳақида жуда кўп ўйладик. Қўшиқ ўзбекча, демак ижро ҳам шунга мос бўлиши керак, деган қарорга келдик. Оддий ўзбекона кўринишдаги келиннинг бироз ҳийла ва юморга бой хатти-ҳаракати одамлар эътиборини тортишига умид қилдик. Биринчи видео миллион марта кўрилиб. Одамларда илиқ таассурот уйғотганидан сўнг бу ажойиб йўналиш эканлигини англадик. Шундан кейин уни давом эттиришга қарор қилдик.

    Келин образини танлашимнинг яна бир сабаби бор. Хориж давлатларига кўп бораман ва кузатувчиларимнинг ҳам кўпчилигини чет элликлар ташкил этади. Баъзан қаердансиз, деб сўрашади. Ўзбекистондан десам Қозоғистон, Тожикистон деган ҳолатлар кўп бўлган. Шу боис, келин образи уларга оз бўлса-да, Ўзбекистон ҳақида маълумот беради, деб ҳисоблайман. Ҳозир бу образ интернетда анча оммалашган. Ҳатто уни Хитойда ҳам томоша қилишади. Бунга оз бўлса-да, ҳиссам қўшилаётганидан хурсандман.

    Асосий даромадим блогерликдан, рекламалар орқали пул топаман. Қанча кўп ишласам, реклама берувчиларнинг ҳам сафи ортади. Ҳозирча ойига ўртача ҳисобда 1 000 АҚШ доллари топяпман.

    «Турмуш ўртоғим мени қўллаб-қувватлайди»

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    — Турмуш ўртоғим Ярослав Николенко Littos жамоасининг асосчиси ва раҳбари ҳисобланади. Карантин сабаб хорижга кетолмаганимиздан кейин шу ерда қолиб, фаолиятимизни ривожлантиришимиз кераклигини англадик. У билан янги ғоялар устида ишлаймиз, кераксизларидан воз кечамиз. Турмуш ўртоғим спортни тушунади ва мени ҳамиша қўллаб-қувватлайди.

    «Дубайдаги таклифни рад этдим»

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    Фото: Instagram / @yaroslav_nikolenko

    — Нега мураббийлик қилмайсиз, деб кўп сўрашади. Мураббийлик қилиш яхши, аммо ҳозирча буни истамайман. Биринчидан, ҳозир кучим бор, ўз устимда ишлашим керак. Иккинчидан, мураббийларнинг ойлиги жуда кам. Бундан ташқари, мураббийликнинг ўзига яраша масъулияти бор. Яқинда Дубайдан мураббийлик қилиш бўйича таклиф тушди. Аммо рад этдим. Ҳозир блогерлик фаолиятимни ва ўз брендимни ривожлантириш устида ишламоқчиман.

    Эслатиб ўтамиз, Асал Сапарбоева 1994 йилда таваллуд топган. У бадиий гимнастика бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё ўйинлари ғолиби (Хитой), Марказий ва Жанубий Осиё чемпиони (Ҳиндистон), Жаҳон кубоги ғолиби (Португалия), кўп карра Ўзбекистон чемпиони бўлган. У Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини мураббийлик ихтисослиги бўйича тамомлаган. Асал Сапарбоева блогерликдан аввал акробат-аниматор, трамполин бўйича мураббий ва биринчи тоифали цирк артисти бўлиб ишлаган.

    Айни вақтда Асалнинг TikTok’да 2 миллионта, Instagram’да 500 мингдан ортиқ кузатувчиси бор.

    Наргизахон Муродова ва Севара Мирзараҳимова тайёрлади

      Мавзуга доир: «Каскадёрлик билиб туриб хавф билан ўйнашишдек гап». Ўзбек каскадёри Бахтиёр Поёнов билан соҳадаги камчиликлар ҳақида интервью (видео)

    12.02.2022, 11:11   Изоҳ (0)   130246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лига 1. «ПСЖ» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди

    12.02.2022, 07:20

    Дунёни ларзага келтирган жанг. Майк Тайсоннинг илк мағлубияти ҳақида

    11.02.2022, 23:52

    Суперлига 2022 йилги мавсумига қуръа ташланди

    11.02.2022, 23:08

    «Реал» ёзда Эрлинг Ҳоландни сотиб ололмайди. Клуб бу ҳақда футболчини огоҳлантирди

    11.02.2022, 19:02

    «Сурхон» Самарқандда, «Нефтчи» ва «Қўқон-1912» эса Яйпанда. Суперлиганинг бешта клуби уй ўйинларини бошқа стадионларда ўтказади

    11.02.2022, 18:03

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида бир поғона пастлади

    11.02.2022, 17:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.