• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон 2021 йилни деярли 9 тонна олтин сотиб олиш билан якунлади

    Бутунжаҳон олтин кенгашининг сўнгги маълумотларига кўра, Марказий банкларнинг олтин хариди ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 82 фоизга ошди.

    Фото: CNBC

    Фото: CNBC

    Туркия декабрь ойида энг катта харидор бўлиб, захирасига 10,1 тонна олтин қўшди. Туркия ўтган йилнинг учинчи чорагида катта сотувчи бўлган эди, аммо энди захираларини тўлдиришга уринмоқда.

    Ўзбекистон ноябрь ойида 21,5 тонна олтин сотганидан кейин, декабрда 8,4 тонна сотиб олди. 

    «Ўзбекистон олтин захираларини фаол бошқараётгани учун бундай харид ва сотиб олиш одатий ҳолдир», — Бутунжаҳон олтин кенгаши.

    Декабрь ойида Қирғизистон (1,1 тонна), Чехия (0,4 тонна) ва Украина (0,3 тонна) ҳам олтин сотиб олди. Декабрь ойида энг кўп олтин сотган Қозоғистон бўлди — 4,8 тонна.

    Марказий банклар 2021 йилда жаҳон захираларига 463 тонна олтин қўшди. Бу 2020 йилга нисбатан 82 фоизга кўпдир.

    Олтин Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади?

    Олтин бўйича жаҳон нархлари мамлакатдаги ҳаётга тўғридан-тўғри ўз таъсирини кўрсатади.

    Биринчидан, олтин республиканинг асосий экспорт товарларидан бири ҳисобланади. Аввалги йилларда унинг улуши 50 фоизгача ўсган эди.

    2021 йилда вазият ўзгарди. Гарчи олтин улуши 24,7 фоизгача камайган бўлса-да, у ташқи савдо-сотиқда муҳим аҳамиятга эгадир (ҳажми бўйича фақат саноат товарларидан кейинги ўринда туради).

    Кўплаб олтин ишлаб чиқарувчи мамлакатларда уни мамлакатнинг ўзи экспорт қилади, аммо Ўзбекистондаги ягона сотувчи – бу Марказий банк (МБ) бўлиб, ишлаб чиқарувчилардан (масалан, Навоий кон-металлургия комбинатидан) олтинни сотиб олади ва уни бошқа мамлакатларга (асосан, Швейцарияга) экспорт қилади. Марказий банкда айтишларича, олтин, унинг нархи қимматлашган пайтида сотилар экан.

    Иккинчидан, Ўзбекистон захираларининг катта қисми айнан олтиндан иборат. Ушбу захиралар суғурта ёки «хавфсизлик ёстиқчаси» ҳисобланади. Деярли барча мамлакатлар фавқулодда вазиятларда керак бўладиган ўзининг захирасига эга.

    Турли мамлакатлар ўз захираларидан турлича фойдаланади. Одатда бу тўлов баланси етишмовчилигини молиялаштириш, валюта бозорида интервенсия ўтказиш, миллий валюта курсини сақлаш, ташқи қарзни қоплаш ва ҳ.к.лар бўлиши мумкин.

    Халқаро ташкилотлар ривожланиб бораётган мамлакатларга, шу қаторда, Ўзбекистонга ҳам 3 ойлик импортни молиялаштиришга етадиган ўз захирасини сақлашни тавсия қилади .

    Ҳозирда Ўзбекистонга 15 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун 35 млрд доллар маблағ етарли. Бундай кўрсаткич эса ишончли ҳисобланади.

    Учинчидан, Марказий банкда таъкидлашларича, қимматбаҳо олтин давлат бюджети даромадлари, шу жумладан, ойлик маошлар, нафақалар ва бошқа ижтимоий сарф-харажатлар учун ижобий таъсир кўрсатади.

    Бундай фикрни халқаро ташкилотлар ҳам тасдиқлайди. Масалан, Халқаро валюта фонди олтин нархининг ўзгариб туришини Ўзбекистон иқтисодиёти учун таҳликалари вазиятлардан бири деб таъкидлайди.

    Тўртинчидан, олтин нархининг ошиши олтин қазиб олувчи корхоналардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг ўсишига хизмат қилади. Бу эса бир неча трлн сўм дегани.

    Бешинчидан, олтин ўзбекистонликлар учун жамғарма ва сармояларнинг энг мақбул усулларидан биридир. Аввалроқ Ўзбекистонда қандай қилиб олтинни қонуний сотиб олиш ҳақида хабар берилган эди.

    10.02.2022, 17:54   Изоҳ (0)   18053
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон иқтисодиёти бугун қаерда? Чет мутахассисининг фикри

    09.02.2022, 21:55

    Ўзбекистон қарзи яқин йилларда нима бўлади?

    07.02.2022, 22:08

    Энергетика бозорида қандай қилиб монополия бекор қилинади?

    07.02.2022, 20:06

    2022 йили Ўзбекистонда нархлар қандай ўзгаради? Марказий банк тахмини 

    07.02.2022, 15:24

    Қозоғистон ҳукумати маҳаллий автомобиль ишлаб чиқаришни импортдан ҳимоя қилишни бекор қилмоқчи

    05.02.2022, 18:17

    Нефть деярли 100 долларгача ошди. Ўзбекистонда бензин нархи нима бўлади?

    05.02.2022, 11:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.