Масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун Тошкент шаҳар судларида фаолият кўрсатаётган бир қатор судьялар жазоланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар қилди.
Қайд этилишича, пойтахт судларида фаолият олиб борувчи:
- Х.Парпиев (жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг судьяси);
- А.Менглиев (фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси);
- И.Ражабов, Н.Ҳамидов, О.Гулямова, О.Исмоилов (Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари);
- И.Сабиров (жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг раиси);
- З.Бобонов (жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг раиси);
- Ж.Нажимов (жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьяси) интизомий жавобгарликка тортилган.
Изоҳ (0)