Бухоро вилояти Олот туманида 28 январь куни фуқарога танишлари орқали Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ишга киритиб қўйишни ваъда бериб, 2 минг доллар олган шахс қўлга олингани хабар қилинганди. «Ўзбекнефтгаз» ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, қўлга олинган К.К. исмли шахснинг Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва «Ўзбекнефтгаз» тизимидаги корхоналарга алоқаси йўқ. У акциядорлик жамиятига тегишли корхоналарида фаолият юритмайди.
Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)