Интернет тармоқларда Тошкент шаҳри Қўйлиқ ҳудудида Ички ишлар органи ходимлари фуқароларни автобусга мажбуран юклаб, уларни дўппослагани айтилган видеолар тарқалди. Шаҳар ИИББ ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, «хабар ҳақиқатдан йироқ». 2021 йил 31 декабрь куни ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари Тошкентда «Хавфсиз пойтахт» концепцияси доирасида профилактик тадбирлар ўтказган. Ходимлар аҳолига нисбатан куч ишлатмаган, ҳеч кимга бадан шикастлари етмаган.
«Фуқаролардан маълумотларни расмий манбалардан олишларини илтимос қиламиз. Нотўғри хабарларни тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўшимча текширув ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Андижонда ҳайдовчи билан қўпол муносабатда бўлган ЙПХ ходими ишдан ҳайдалди (видео)
- Зангиотада онасига тазйиқ ўтказиб уйида жанжал кўтарган шахс унга нисбатан ИИБ ходимлари куч ишлатганини айтмоқда. ИИВ ҳолатга изоҳ берди
- Тўрткўлда фуқарога тан жароҳати етказилгани айтилаётган ИИБ ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди
Изоҳ (0)