Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, «Сиз, қадрдон инимнинг ва рафиқангиз Эмине Хоним Олияларининг коронавирус касаллигига чалинганингиз тўғрисидаги хабарни чуқур безовталик ва катта хавотир билан қабул қилдим», — дейилади мактубда.
Давлат раҳбари Туркия президенти ва унинг рафиқаси қисқа фурсатда вирусни муваффақиятли енгиб ўтиб, тезда шифо топишига ишонч билдирган. Унга мустаҳкам соғлиқ, куч-қувват ва янги зафарлар тилаган.
Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. У Киевга сафаридан сўнг омикронга чалинган.
Изоҳ (0)