• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пайариқдаги мактабда ўсиб турган тераклар кесиб ташланди. Мактаб директори уларнинг ўрнига арча ва мевали дарахтлар экиш режалаштирилганини айтмоқда

    «Дарё»га Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани «Деҳқонобод» маҳалласидаги 18-умумтаълим мактаби атрофидаги дарахтларнинг кесилаётгани тўғрисида мурожаат келиб тушди. Унда мактаб ҳовлисидаги тераклар рухсатсиз кесиб ташланаётгани билдирилган. «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, Пайариқ туманидаги 18-умумтаълим мактабининг умумий майдони 3,80 гектар бўлиб, мактаб атрофида кўплаб тераклар бўлган. Ҳолат юзасидан мактаб директори Саидаҳмад Салимов билан учрашганимизда, у кесилган дарахтлар ўсишдан тўхтаганини, чириган теракларни кесиб, ўрнига арча ва бошқа мевали-манзарали дарахтлар экиш режалаштирилганини айтмоқда.

    «Дарахтларни олиб, ўрнига бошқа дарахт экамиз. Хусусан, икки қатор арча, ундан кейин эса мевали ва манзарали дарахтларни экиш режалаштирилган. Ҳозирда бу тераклар яроқсиз ҳолга келиб қолган. Дарахтни кесиш бўйича мактаб педагогик кенгаш йиғилишини ўтказиб, йиғилиш баёнида кесиш бўйича қарор чиқарганмиз», — дейди мактаб директори Саидаҳмад Салимов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Тўлқин Шамсиев 2021 йилнинг 28 декабрь куни ўтказилган педагогик кенгаш йиғилиши баённомасини тақдим этди. Баённомада мактаб ҳудудидаги теракзор ҳеч нарсага ярамай қолганлиги сабабли кесиб ташланиб, ўрнига мевали дарахтлар экиш бўйича қарор чиқарилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Журналистик суриштирув давомида теракларнинг ҳаммаси ҳам яроқсиз эмаслиги аниқланди. Мактаб маъмурияти ёш теракларни ҳам яроқсиз дея баённома тузиб, кесиб ташлаган. Қизиқ жиҳати шундаки, баённомада дарахтларни нимага ишлатиши ёки сотилган тақдирда ундан тушган маблағ қаерга сарфланиши ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Мактаб директорининг яроқли бўлган дарахтларни яроқсиз деб кўрсатиб, уларни кесиб ташлашидан мақсади нима? Яроқли дарахтлар қаерга юборилган. Бу саволларимизга мактаб директори жавоб бера олмади.

    Тўлқин Шамсиев директорга теракларни кесмаслик кераклигини айтганини, аммо директор хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг гапига қулоқ солмаганлигини билдирди.

    «Директор қурилишбоп материал бўлганлиги учун кесамиз деди. Синган дарахтлар ҳам бор эди. Улар бир неча бор электр симларининг узилишига сабаб бўлганлиги, болаларга хавф туғдирмаслиги учун кесишга қарор қилгандик», — дейди Тўлқин Шамсиев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Пайариқ тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспектори Дилмурод Рўзиев «Деҳқонобод» маҳалласидаги 18-умумтаълим мактаби ҳудудидаги кесилган дарахтлар бўйича ҳолатни жойига келиб ўрганганини билдирди.

    «Дарахтлар касалланиб, шохлари синаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ‘Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида’ги қонунининг 45-моддаси 4-бандида кўрсатилган тартибда баҳор мавсумига кўкартириш учун мактаб маъмурияти томонидан кесилганлиги маълум бўлди. Яна бир жиҳати шундаки, мактаб маъмурияти мактаб эҳтиёжи учун кесилган дарахтларни нимага ишлатилиши, сотилса тушган маблағ нимага сарфланганлигини кўрсатиб ўтиши керак эди», — дейди Дилмурод Рўзиев.

    Мактаб директори Саидаҳмад Салимов теракларни қўпориб, жойига арча ва бошқа мевали-манзарали дарахтлар экишини билдириб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Теракларни қўпориб ташлаб, жойига манзарали дарахтлар экиш мумкин эмас. Биз бунга тўлиқ қаршимиз. ‘Яшил макон’ дастури бўйича тумандаги ҳар бир ташкилот маҳалла ва муассасаларда, юридик ва жисмоний шахсларга дарахтлар экиш белгиланган. Унда ҳам борини кесиб ўрнига экиш эмас, бўш жойга тақсимлаган ҳолда экиш тавсия қилинган», — дейди Дилмурод Рўзиев.

    Ўрганиш жараёнида мактаб ҳудудидаги эски мактаб биноси бузиб ташлангани, унинг ўрнида қолган чуқурлик чиқиндиларга тўлиб кетганига ҳам гувоҳ бўлдик. Мактаб ҳудудидаги чиқиндихонага ароқ шишасидан тортиб, тамаки маҳсулотларигача ташланган. Бир неча ойлаб ётган чиқиндиларни мактаб директори Саидаҳмад Салимов 3-4 кун аввал ташланганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Буларни оладиган техника йўқ. Буни тузатамиз. Ўқувчилар таътилда бўлганлиги учун бефарқ бўлиб қолибмиз. Бир ҳафта олдин тозалатганман. Тозалаганимиздан сўнг яна чиқинди ташлашган», — дейди мактаб директори.

    Саидаҳмад Салимовнинг таъкидлашича, мактабда 21 нафар техник ходим ишлайди. Шундан 15 нафари фаррош ҳисобланади. Мактаб атрофини тозалашга бир киши жалб қилинган. Қолганлари 22 та синфхонани тозалайди.

    «Мактаб ҳудуди катта. Уч нафар фаррошни синф хоналарини тозалашга, қолганларни залларга алоҳида-алоҳида қилиб бириктирганмиз. Бу ер мактабнинг эски биноси бўлган. Туман ҳокимининг шахсан ўзи тадбиркорга бириктирган. Эски бинони бузиб, ерни мана шундай қилиб текислаган. Ҳоким учала чуқурликни ҳам тозалатиб бераман, кейин боғ қиламан деганди. Ҳоким билан икки ҳафта олдин учрашгандим», — дейди Саидаҳмад Салимов.

    Пайариқ тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси давлат инспектори Улуғбек Нодировнинг маълум қилишича, 18-умумтаълим мактаби директорининг ўринбосари Тўлқин Шамсиевга «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 91-1-моддаси (белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) билан маъмурий жавобгарлик бўйича баённома расмийлаштирилган. Шунингдек, тўғридан-тўғри чиқинди қутилар ва махсус чиқиндихона ташкил қилмаганлиги учун мактаб директори ҳам «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 91-2-моддаси (санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш) билан жавобгарликка тортилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Пайариқ тумани экология инспектори Дилмурод Рўзиевнинг қўшимча қилишича, 2021 йилнинг баҳор мавсумида барча мактабларга чиқиндихоналар ташкил этиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган. Мактабларда бир йилда бир марта ўрганиш ишлари олиб борилади.

    «Экология ва халқ таълими ўртасида бир йилда бир маротаба мактабларни чиқиндилар бўйича тўлиқ кўрикдан ўтказиш бўйича режа тузилиб, барча мактаблар ўрганиб чиқилган. Ўшанда директорларга огоҳлантириш хатлари берилган. Улар молиявий имкониятидан келиб чиққан ҳолда чиқинди қутилари ташкил қилиш белгиланган. Аммо шунга қарамасдан 18-умумтаълим мактабидаги аҳволни кўриб турибмиз. Бу ҳолат бўйича қонунга белгиланган тартибда чора кўрилади. Мактаб директори ва ўринбосари мансабдор шахс бўлганлиги учун ‘Маъмурий жавобгарлик тўғрисида’ги кодекснинг тегишли моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача жарима қўлланилади. Мактаб атрофини чиқиндихонага айлантиргани ва махсус чиқиндихона ташкил қилмагани учун икки ҳолатда ҳам раҳбарият жаримага тортилади», — дейди Дилмурод Рўзиев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суриштирув давомида ҳоким секторида жойлашган 18-умумтаълим мактаби анчагина эътибордан четда қолганлигига гувоҳ бўлдик. Мактабда иситиш тизимида муаммолар бор. Шунингдек, дераза ойналари ҳам синган.

    06.02.2022, 08:24   Изоҳ (0)   19299
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Станцияни уй қилиб олган айиқлар, машғулотдаги ғаввослар, урушга тайёрланаётган имом аёли. Ҳафта фотолари

    06.02.2022, 00:29

    Наманганда 2021 йили алимент тўлашдан бўйин товлаган 21 кишига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди

    05.02.2022, 23:56

    Финляндия Ўзбекистон таълим тизимини такомиллаштириш учун 1 млн евро миқдорида маблағ ажратди

    05.02.2022, 23:38

    Наманганда Spark бетон тўсиққа урилди, Марғилонда «Москвич» пиёдани уриб кетди. ЙТҲ тафсилотлари

    05.02.2022, 23:17

    Тошкент метрополитенида навбатдаги носозлик кузатилди. Поезд икки бекат орасида тўхтаб қолди

    05.02.2022, 22:51

    Қашқадарёнинг ягона аёл ҳокими Мақсуда Мустафоева ишдан олингани тасдиқланди

    05.02.2022, 22:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.