• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    Миллиардер Уоррен Баффетт январь ойида янада бойиб кетди. Мана, унинг энг сара тавсиялари

    Forbes рўйхатидаги дунёнинг энг бой 10 кишиси орасидан биргина Уоррен Баффетт бойлиги 2022 йилнинг январь ойида камайиш ўрнига янада ошди.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Бундан ташқари, Баффетт 10 талик ичидаги шахсий бизнеси орқали бойиган миллиардер эмас, балки сармоя киритиш орқали миллиардерга айланган ягона шахсдир.

    Мақолада унинг қандай стратегиялардан фойдаланиши ва ўз мижозларига инфляция ва беқарор бозор шароитида қандай йўл тутиш ҳақидаги тавсиялари билан бўлишамиз.

    Сабр ҳақида 

    • Фонд бозори – пулларни сабрсиз одамлардан сабрлиларга етказиш воситаси. Бизга фаоллигимиз учун эмас, балки ҳақ бўлганимиз учун пул тўлашади. Мукаммал менежментга эга йирик компаниялардан улуш сотиб олганимизда, сармоя киритиш муддати – биз учун «абадий»га айланади. Сизнинг инвестор сифатидаги мақсадингиз даромади, эҳтимол, беш, ўн ва йигирма йилдан кейин ҳам ўсишда давом этадиган, сизга яхши таниш бўлган бизнесга катта маблағ тикишдан иборат. Вақт ўтиши билан бундай стандартларга камдан кам компаниялар тўғри келишини англаб етасиз, шу туфайли бундай компанияни учратишингиз билан унинг катта улушини сотиб олинг. Бундан ташқари, ўз шахсий принципларингиз билан курашишингизга ҳам тўғри келади. Агарда ушбу акцияларга 10 йил мобайнида эгалик қилишни истамасангиз, уни 10 дақиқа ичида сотиб олиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам ўтирманг. 
    • Шахсан мен учун энг муҳими вақт қадрини англаб етиш бўлган. Вақт – буюк компанияларнинг дўсти. Ўртамиёна компаниялар учун эса бу – душман. 
    • Мен фонд бозоридан фойда кўришга ҳеч қачон уринмаганман. Мен бозор эртаси куни ёпилиб, яқин беш йил ичида очилмайди деган фикрда харид қиламан. 

    Инфляция ҳақида

    • Инфляция улкан корпоратив қурт каби ҳаракатланади. У ҳар қандай ҳолатдан қатъи назар, кунлик сармоя маблағлари рационини ютиб юборишга одатланган. Компания даромади қанча бўлмасин, ўтган йилги кўрсаткичларга мос бўлиш учун у ўз қарздорлиги тўловларига кўпроқ товар захираси ва асосий маблағларни сарфлашга мажбур.
    • Инфляция давридаги энг мақбул танлов – сиз бир марта сотиб олган ва бошқа сармоя талаб этмайдиган бизнес. Йирик сармояларга муҳтож бизнесдан нафақат инфляция даврида, балки ҳар қандай бошқа вақтда ҳам воз кечиш керак. 
    • Инфляция даврида, айниқса, кўчмас мулкка эгалик қилиш энг яхши танлов, сабаби сармоядор унга бир маротаба пул тикади ва уни истаган пайтида қайта сота олади. Агарда сиз бошқаларга фойда келтирадиган бирон нимага эга бўлсангиз, унинг баҳосига одатда алмаштириш ёки қайта сотиш баҳоси киритилган бўлади. Шундай экан, сиз ғолибсиз.
    • Компанияни баҳолашдаги энг муҳим омил унинг ўз баҳосини ошира олиш имкониятидир. Агарда сизда нархларни ошириш ва шу билан бир қаторда, рақобатдошларни орта қолдириш имконияти мавжуд бўлса, демакки, сиз яхши бизнес эгасисиз. 
    • Инфляция даврида мустаҳкам тура оладиган компаниялар иккита хусусиятга эга бўлади: 1) даромади ёки бозордаги улушини йўқолмаслигидан хавфсирамай, нархларни осон кўтара олиш имконияти; 2) қўшимча йирик сармояларга мурожаат қилмаган ҳолда, доллар курсининг кўтарилиб боришига кўника олиш (бизнеснинг ўсиши эмас, балки инфляция ҳисобига) имконияти.

    Диверсификация ҳақида

    • Диверсификация – билимсизликдан ҳимоя. Агарда сиз нима қилаётганингизни яхши билсангиз, ундан деярли фойда йўқ.
    • Кўплаб йирик тадбиркорлар даромади ягона буюк бизнес орқали эришилган. Ўз бизнесингиз ҳақида чуқур билимга эга бўлсангиз, бизнеснинг кўп тури билан шуғулланишингизга ҳожат қолмайди. 
    • Диверсификация бойликни сақлаб қолиши мумкин, аммо унинг таркиби уни тузишга хизмат қилади. 
    • Агарда сиз бирор-бир нимани биладиган, бизнес иқтисоди бўйича чуқур тушунчага эга ва узоқ муддат рақобатбардош устунликка эга бўлган бештадан ўнтагача компанияни топа оладиган инвестор бўлсангиз, сиз учун оддий диверсификациянинг кераги йўқ. У сизнинг натижаларингизга зарар етказиши ва хавфни ошириши мумкин. 
    • Барча тухумларни бир саватда, аммо доимий эътиборда сақланг.

    Ўзгарувчанлик ва трендлар ҳақида 

    • Бозорлар ақл-идрокка асосланган бўлса-да, вақт ўтиши билан у ерда хаёлингизга келмайдиган вазиятлар бўлиб туради. Бундай вазиятлардан фойдаланиб қолиш учун ўткир зеҳн, иқтисодий билим ёки Уолл Стрит жаргонларини билиш шарт эмас. Бунинг ўрнига оддий ва фундаментал нарсаларга эътибор бериб, қўрқувларни ва оломон иштиёқини бирдек инкор қила олишнинг ўзи етарли. Бундан ташқари, узоқ вақт давомида ҳеч қандай тасаввурсиз ёки аҳмоқ бўлиб кўрина олишга тайёр туриш ҳам жуда муҳим. Ҳақиқий сармоядор ўзгарувчанликдан завқланади. Бозордаги ақл бовар қилмас беқарорлик маълум вақт ўтгач, барқарор компаниялар учун иррационал паст нархларнинг юзага келишига сабаб бўлади. 
    • Ўзгалар зиқналик устида ишлаётганларида, сиз ўз қўрқувларингизни бошқаришингиз, бошқалар қўрқувларни бошқараётган пайтда эса сиз зиқналикни назорат қилишингиз керак. 
    • Бозорни яқиндан кузатманг. Агарда сиз ҳар сафар қимматли қоғозлар нархи бир оз тушган пайтда уларни сотишга уриниб, бу ҳақда ўйлаб хавотирга тушсангиз, етарли даражада яхши натижага эриша олмайсиз.
    • Бозор ўзгарувчанлигига душман каби эмас, балки дўст каби муносабат билдиринг. Аҳмоқона ҳолат иштирокчисига айланиш ўрнига, ундан фойда олишни ўрганинг. «Сармоядорлар бозор нархлари пасайиши оқибатида зарар кўрдилар» қабилидаги хабарларни ўқиганингизда табассум қилинг… Одамлар ҳар бир сотувчининг ўз харидори борлигини, кимдир уни қўлдан бой берса, бошқаси ундан фойда кўришини унутиб қўйишади. Пасаяётган бозорлардаги сармоядорларга маслаҳатим – шунчаки севимли видеоролигингизни томоша қилинг, фарзандларингиз билан овқатланинг, анчадан бери суҳбатлашмаган дўстингиз билан учрашинг. Сармояларингиз узоқ муддатли мақсадларингизга мос келса, инвестиция портфелингизга асло тегманг. Ўзингизни чуқурга тушиб қолгандек ҳис қилсангиз, энг асосийси – ер ковлашни бас қилинг.

    Танлай олиш ҳақида

    • Акциялар ҳамманинг қизиқиши марказида бўлсагина кўпчилик унга қизиқиш билдиришни бошлайди. Аслини олганда, ҳеч ким эътиборга олмаган пайтда қизиқишни бошлаш керак. Кўпчилик томондан фойдаланилаётган нарсалар орқали бойиб кетишнинг иложи йўқ. Ўртамиёна бозор устидан 100 фоиз бошқариш ўрнига, биз муваффақиятли компанияларнинг маълум қисмига эга бўлишни афзал биламиз. Бир уюм тошларга эгалик қилгандан кўра, бриллиантнинг бир қисмига эга бўлиш яхшироқ. Хоҳ пайпоқ бўлсин, хоҳ у акция – пастроқ нархдаги сифатли товарни сотиб олишни афзал кўраман. 
    • «Ҳеч нарсани биламайдиган» инвестор бўлишдан ёмонроғи йўқ. Кейинчалик «ҳеч нарсани билмайдиган» инвестор бўла туриб, ниманидир биламан деб ҳисоблаган пайтингиз муаммолар пайдо бўла бошлайди. Чарли (Berkshire Hathaway’нинг вице-президенти) билан мен фуқаро сифатида ўзгаришларга ижобий муносабат билдирамиз: янги ғоялар, янги маҳсулотлар, инновацион жараёнлар мамлакатимиздаги ҳаёт даражасининг ўсишига хизмат қилади, бу эса яхши, албатта. Бироқ сармоядорлар сифатида инновацион жараёнларга нисбатан коинотни забт этиш деб ҳисоблаймиз – уни ўрганиш бўйича уринишларни оқлаймиз, аммо ўзимиз учишни истамаймиз.
    • Ўзингиз тушунмаган бизнесга ҳеч қачон пул тикманг. Сармоядорнинг энг яхши сифати – унинг интеллекти эмас, балки унинг темпераменти.
    • Муваффақиятли компанияни сотиб олишга сарфлаган ўта катта миқдордаги нарх унинг ўн йиллик ривожланиш самарасини йўқ қилиши мумкин. 

    Пуллар ва криптовалюта ҳақида

     

    1-қоида: Ҳеч қачон пулларингизни йўқотманг.

    2-қоида: 1-қоидани унутманг. 

    • Жамғармаларни нақд пуллар кўринишида сақлайдиган одамлар ўзларини жуда эркин ҳис қилишади. Улар деярли ҳеч қандай даромад келтирмайдиган, вақт ўтиб қадрсизланадиган узоқ муддатли бефойда активни танлашган. 
    • Биткоин бу – заҳарнинг заҳри. Криптовалюталар кўплаб фирибгарларни жалб қилади. Бу ҳеч ким билмайдиган нарсаларни сотиб олиш орқали бойиб кетган танишларига ҳавас билан қарайдиган одамларни аҳмоқ қилишга уринаётган шубҳали кимсалар бозоридир.
    • Агарда сиз қандайдир бир қоғоз бўлаклари ёки биткоиндан кўра, активларга эга бўлишни афзал билсангиз, бойлигингиз яқин 50 йилда кўпроқ ошади.
    05.02.2022, 21:58   Изоҳ (0)   28047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ипотека бозорида аҳвол қандай? Марказий банк изоҳи

    01.02.2022, 17:57

    Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда ипотека шартлари қандай?

    31.01.2022, 21:06

    Ўзбекистондаги уйларнинг ўртача нархлари қандай ва уларнинг қийматига нима таъсир кўрсатади?

    27.01.2022, 20:23

    2021 йил — сўм учун сўнгги уч йил ичида энг яхши йил. Бу қандай содир бўлди?

    24.01.2022, 20:57

    Бир ярим йил давомида асосий ставка ўзгаришсиз қолди. Бу нимага таъсир қилади?

    22.01.2022, 17:26

    UzAuto Motors ва бошқа корхоналар акцияларини IPO’да кимлар ва қандай қилиб сотиб олиши мумкин бўлади?

    18.01.2022, 20:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Hodie mihi’дан Cras tibi’гача: “Калмар ўйини”нинг 3-мавсумида муаллифлар томонидан яширилган ишоралар

    Маданият | 2 июл, 12:13

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини БАА чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 2 июл, 12:10

    АҚШда жосусликда айбланиб Хитойнинг икки фуқароси ушланди

    Дунё | 2 июл, 12:07

    Бухорода пиёда сабаб кортеж йўлини тўсган ҳайдовчи жаримага тортилди (видео)

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:52

    Instagram: Дилшодбек Каттабеков фарзандли бўлди, Муниса Ризаева Жей Ло билан дуэт айтмоқчи, Юлдуз Усмонованинг жаҳлини чиқаришди

    Маданият | 2 июл, 11:32

    Ўзбекистон президенти Озарбайжонга жўнаб кетди

    Ўзбекистон | 2 июл, 11:27

    “Эрон Ҳормуз бўғозини миналаштиришга тайёргарлик кўрди” — АҚШ манбалари

    Дунё | 2 июл, 11:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.