Элдор Шомуродовнинг Италия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Лечче» дарвозасига киритган тўпи «Рома»нинг январь ойидаги энг чиройли голи деб топилди.
Овоз бериш якунларига кўра, Шомуродовнинг голи Лоренцо Пеллегрини, Тэмми Абраҳам ва Николо Заниолонинг голларини ортда қолдирган.
Қайд этиш керак, аввалроқ Элдор Жанубий Суданга қарши ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 500-голига муаллифлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Рим клуби 2021 йилнинг ёзида 17,5 миллион евро эвазига «Женоа»дан Элдор Шомуродовни сотиб олган. Элдор 2021/22 йилги мавсумда «Рома» сафида барча мусобақаларда 27 ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
«Рома» Италия чемпионатининг 23-туридан кейин 38 очко билан 6-ўринда бормоқда. Римликлар 24-тур доирасидаги ўйинини 5 февраль куни «Женоа»га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)