Олмалиқ кон-металлургия комбинатида маҳаллийлаштириш дастури доирасида белгиланган вазифалар самарали амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, 2022 йилнинг январь ойида ОКМКда 53 та лойиҳа бўйича 14.3 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, режа 106.5 фоизга бажарилди.
Комбинат корхоналари кесимида олиб қарайдиган бўлсак, Марказий таъмирлаш механика заводида 10,4 миллиард сўмлик, Нодир металлар ва қаттиқ қотишмаларни ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида 2,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, рух заводида 1,7 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 53,3 минг долларлик техник рух сульфати экспорт қилинган.
Дастур доирасида 2022 йилда комбинат олдига бир қатор муҳим вазифалар ҳам қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 январдаги «Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 99-сонли қарори ижроси бўйича комбинатда 2022 йил учун 97 та лойиҳа доирасида 208,7 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш прогнози тасдиқланган. Ушбу лойиҳалар бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.
Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.
Изоҳ (0)