• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Тадбиркорлар мактаби»да биринчи мавсум ўқув курслари бошланди

    Жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб, «Ўзсаноатқурилишбанк» ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида, «ЎзқурилишматериалЛИТИ» МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази ҳузурида ташкил этилган «Тадбиркорлар мактаби» ўқув марказида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ўз бизнесини бошлаш ниятидаги тадбиркорлар, тармоқ корхона ва ташкилотлар ходимлари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари учун ўқувлар бошланди.

    Президент томонидан 2021 йил 9 июнда қабул қилинган «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда, мамлакатимиз қурилиш индустриясини ривожлантиришда барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган. Унга кўра, шу кунга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

    Хусусан, банк ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида «Тадбиркорлар мактаби» ўқув маркази ташкил этилиб, у илғор таълим воситалари ҳамда тегишли адабиётлар фонди билан таъминланди.

    Тадбиркорлик субъектлари ва манфаатдор аҳоли вакилларини қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида бизнесни замонавий асосда ташкил қилишга ўқитиш ҳамда уларга янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида иш бошлаган мазкур марказда, илк мавсум иштирокчилари махсус саволнома асосида саралаб олинди.

    Ҳозирда ушбу 20 нафар тингловчи учун машғулотлар замонавий ўқув дастурлари ва янги таълим методлари асосида, 4 та модулга ажратилган ҳолда олиб борилмоқда.

    Бу борада ўндан зиёд олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, жами 72 соатга мўлжалланган курслар чуқур малака ва кўникмага эга фан номзодлари, фан докторлари ҳамда профессорлар томонидан олиб борилмоқда.

    Шунингдек, Туркия (Maltepe university) ва Германия (Passive House Institute) давлатларида яратилган инновацион технологияларнинг Ўзбекистонга трансферини доимий равишда ташкил этиш орқали тингловчилар билим ва кўникмаси халқаро мезонлар асосида ҳам бойитилмоқда.

    «Ўқув маркази фаолиятининг йўлга қўйилиши натижасида, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ташаббускор тадбиркорларнинг соҳадаги малака даражаси мунтазам ошириб борилади. Илғор архитектура ва дизайнерлик тамойилларига асосланган ‘келажак материаллари’ номенклатураси кенгайтирилиб, ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар кенг жорий этилади», — дейди «ЎзқурилишматериалЛИТИ» МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази директори ўринбосари Адҳам Қувондиқов.

    Шунингдек, марказ бўлажак тадбиркорларнинг молия, солиқ, маркетинг ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, илғор ва замонавий технологиялар, ишланмалар, билимлар ва илм-фан ютуқларидан фойдаланган ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи янги тадбиркорларни кашф этишга хизмат қилади. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарида «яшил иқтисодиёт»ни жорий этишга кўмаклашади.

    Марказда ўқишни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга сертификат тақдим этилади.

    Қайд этиб ўтамиз, айни пайтда 2-мавсум учун талабгор тингловчилар рўйхати шакллантирилмоқда. Ўқув курслари мутлақо бепул.

    Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Тафаккур 68а

    «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси биноси

    Мурожаат учун телефонлар: +99894 576 69 00, +99833 576 95 95, +99897 727 87 84

    Электрон почта: info@uzqmliti.uz, қ.м.liti2017@mail.ru

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    03.02.2022, 09:00   Изоҳ (0)   33280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Magnum савдо тармоғи кенг кўламли совринлар ўйинининг биринчи босқичи натижаларини эълон қилди

    02.02.2022, 18:00

    UI/UX тести: мобил илованинг сифати ва функционаллигини ошириш

    02.02.2022, 15:00

     Шошилинг, автомобиль бозорида саноқли дўконлар қолди!

    02.02.2022, 12:00

    Samsung The Serif телевизорини харид қилган ҳар бир мижозга смартфон совға қилади

    01.02.2022, 12:00

    «iBaza.uz» билан қурилиш маҳсулотлари, қурилиш ва маиший техникаларни онлайн харид қилинг

    01.02.2022, 09:00

    Mobiuz «Бахтлиман» лойиҳасини амалга оширмоқда

    31.01.2022, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.