• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қурилиш вазири «Трест-12» иши бўйича нега жавобгарликка тортилмаганига изоҳ берди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги сўнгги кунларда агентлик фаолиятига нисбатан ижтимоий тармоқларда билдирилаётган фикрларга муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Таъкидланишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан зиммасига юклатилган вазифалар қаторида давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани ва аффилланганлик ҳолатлари бўйича доимий равишда ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

    Хусусан, агентлик томонидан 2021 йил давомида давлат харидлари соҳасида ўтказилган мониторинг тадбирлари натижасида республика бўйича бюджет буюртмачиларининг 458 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунларнинг талабларини бузгани аниқланиб, коррупцияга оид ҳуқуқбузарларликларнинг сабаб ҳамда шарт-шароитларини бартараф қилишга қаратилган 446 та тақдимнома киритилди ва 141 миллиард сўмдан ортиқ бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишининг олди олинган.

    Мазкур тадбирлар давомида аниқланган коррупция ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиниб, улар томонидан Жиноят кодексининг турли моддалари билан умумий 49 та жиноят иши ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар қўзғатилиши таъминланган.

    Шу билан бирга, 2021 йил март—апрель ойларида ўтказилган ўрганишлар давомида қурилиш вазирининг қариндошлари бенефициар бўлган «Трест-12» компанияси 2020 йилда 5 триллион сўмдан ортиқ қийматдаги қурилиш пудрати ишлари билан боғлиқ давлат хариди шартномаларининг ижрочиси бўлгани аниқланган.

    «Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу ўрганишлар ўтказилаётган даврда ҳали миллий қонунчилигимизда давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмаган эди», — дейилади муносабатда.

    Маълум қилинишича, 2021 йил 14 январдаги қонун билан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги — 175-8-модда билан тўлдирилиб, давлат харидлари жараёнидаги аффилланганлик ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда хабар бермаслик хатти-ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарлик белгиланган ва ушбу норма 2021 йил 15 апрелдан кучга кирган.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 9-моддасига кўра, Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи ёки жавобгарликни кучайтирувчи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга бўлмайди, яъни қонун амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

    Шунга кўра, қурилиш вазири томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар 2021 йил 15 апрелга қадар содир этилгани сабабли, унга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмаган.

    Кинематография агентлиги бўйича ўтказилган ўрганишларда эса 2021 йил май ойи ва ундан кейинги пайтдаги молиявий жараёнлар таҳлил қилиниб, ушбу давр мобайнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тўпланган материаллар Бош прокуратурага юборилган.

    «Шу билан бирга, содир этилаётган қонун бузилишларига имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бўшлиқлар мунтазам равишда агентлик томонидан таҳлил қилиниб, муаммо ва камчиликларни бартараф қилишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

    Жумладан, била туриб манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўйилганлик хатти-ҳаракатлари ва жуда кўп миқдордаги давлат харидларига оид манфаатли битимлар тузилишига эришиш билан боғлиқ ҳолда содир этилган тақдирда, жиноий жавобгарликни белгилаш, яъни бундай қилмишни формал таркибли жиноят сифатида эътироф этиш таклифи билдирилмоқда», — дейилади агентлик муносабатида.

    Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги можаролар

    Ижтимоий тармоқларда «Севимли» телеканалида эфирга узатилаётган «Сабрия» сериалидаги ахлоқсиз саҳна акс этган кадр тарқалгани, АОКА ҳолат назоратга олиниб, текширув ишлари бошланганини маълум қилганди. Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов («Севимли» телеканали раҳбари Амира Рашидованинг отаси) хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди.

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ушбу сериалини танқид қилиб, бадиий кенгашлар ва мутасадди ташкилотларни бу каби контентга қонун ва этика нуқтаи назаридан хулоса беришга чақирди. Амира Рашидова эса каналда узатилган беҳаё саҳна юзасидан муносабат билдириб, сериал намойишидан аввал 16+ маркировкасини бергани, қолаверса, «ахлоқсиз» деган айбловни қўйишдан олдин кесиб олинган кадрнинг якунини тушуниш учун фильмнинг яна 3 дақиқасини кўриш етарли эканини билдирганди.

    Кейинроқ Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов хусусий телеканалларда эфирга узатилаётган миллий сериаллар бўйича изоҳ берди. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Абдухолиқовнинг изоҳига муносабат билдириб, бу каби масалаларни «уйда келишиб олиш» кераклигини киноя қилди.

    «Фирдавс Абдухолиқов ‘Севимли’ каналида эфирга узатилган ‘Сабрия’ сериали ҳақиқатан ҳам бадиий ва мазмунан саёз, телеканал таъсисчилари ва ижодий жамоаси буни, албатта, инобатга олиб, зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриши даркор деб, муносабат билдирибди. Шу масалани уйда келишиб олсангиз бўлмайдими? ‘Qalampir.uz’нинг ёзишича, ‘Севимли’ канали қизингиз ва ўғлингизга ҳам тегишли, сериалларнинг давлат маблағлари эвазига асосий буюртмачиси эса ўзингиз, кинолар сифатига ҳам асосий масъул ўзингиз бўлсангиз», – деб ёзганди Комил Алламжонов.

    Шундан сўнг Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги манфаатлар тўқнашуви юзасидан текширув тайинланди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани ҳолатлари аниқланган.

    Мавзуга доир: 

    • Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раислигидан кетди
    • Фирдавс Абдухолиқовга манфаатлар тўқнашуви юзасидан маъмурий иш қўзғатилиб, судга юборилди

    03.02.2022, 11:22   Изоҳ (0)   30338
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эркинжон Турдимов «негатив» топган жамоатчиликка пул берилишини айтди

    03.02.2022, 10:58

    Туризм ва спорт вазирига икки ўринбосар тайинланди

    03.02.2022, 10:39

    Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 15 кун ичида илк бор 1000 тадан камайди

    03.02.2022, 10:19

    Бухорода уй олиш мақсадида қурувчига берган 150 млн сўм пулини қайтариб ололмаган фуқаро ўзини ёқиб юборди

    03.02.2022, 09:27

    Финляндия «Ўзгидромет» фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 2 млн евро грант ажратди

    03.02.2022, 08:10

    Сурхондарёда фермер хўжалиги раҳбари 900 млн сўм кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланди

    03.02.2022, 07:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.