• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Грознийда Рамзан Қодиров «террорчиларнинг шериги» деб атаган Янгулбаевлар оиласига қарши митинг бўлиб ўтди. Унда 400 минг киши, жумладан, Қодировнинг сафдошлари қатнашди (видео)

    Чеченистон пойтахти Грознийда республика ҳукумати томонидан таҳдид қилинаётган собиқ судья Сайди Янгулбаевнинг оиласига қарши митинг бўлиб ўтди. Ҳукуматпараст чечен матбуоти митингда 400 мингдан ортиқ одам қатнашганини хабар қилди. «Грозний» давлат телеканалининг маълумотларига кўра, митингда фақат эркаклар иштирок этган; Шунга кўра, намойишчилар сони республикадаги эркакларнинг қарийб 50 фоизини ташкил қилган. Митинг олдиндан режалаштирилмаган, деб эълон қилинди, аммо унда чечен расмийлари (жумладан, Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг энг яқин сафдошларидан бири, республика парламенти спикери Магомед Даудов) сўзга чиқди, полиция эса ҳеч кимни тарқатмади.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Митингда Янгулбаевларга қарши «лаънатлар ёғилди», одамлар бу оиланинг портретлари туширилган плакатларни ёқиб юборди, дея хабар беради «Чечня Сегодня». «ТАСС» хабарига кўра, митингга интернетда Шимолий Кавказ диний арбобларини ҳақорат қилувчи аудиоёзувлар тарқалгани сабаб бўлган; Аудиоларни гўёки Сайди Янгулбоэвнинг ўғиллари ёзган, улардан бирининг мухолифатчи 1АDАТ Telegram каналига алоқаси бор. Митингда сўзга чиққан Чеченистон муфтийси Салаҳ-Хожи Межиев шундай деди: «Янгулбаевлар бизнинг Авлиёларимиз, халқимиз ва чеченлар ҳурмат қиладиган барча нарсалар ҳақида жуда ‘ифлос’ аудио ёзишган. Ҳеч ким ўзига нисбатан бундай разилликка изн бермади.»

    Чеченистон Жамоатчилик палатаси раҳбари Исмоил Денилхонов «Қийноқларга қарши қўмита», «Новая газета» ва «Дожд» телеканалини ёпишга чақирди. Митингда сўзга чиққан Денилхоновнинг айтишича, «Новая газета» журналисти Елена Милашина ва «Қийноқларга қарши қўмита» раҳбари Игорь Каляпин «давлатга қарши экстремистик фаолият» билан шуғулланмоқда ҳамда «Чеченистон аҳолисига қарши терроризмни оқлайдиган ва деярли бутун чечен халқини йўқ қилишга чақирган» Янгулбаевлар оиласини бошқармоқда. Денилханов Милашина ва Каляпинни «қамоққа олиш ва жавобгарликка тортиш»га чақирди.

    Аввалроқ Россия Давлат думасининг Чеченистондан сайланган депутати Адам Делимханов Янгулбаевлар оиласининг бошини олишга ваъда берганди. «Бошингизни кесиб, ўлдирмагунимизча жонимизни, молимизни, бола-чақамизни ҳам аямай тун-у кун ортингиздан қолмаймиз. Сиз билан ҳақиқатан адоват ва хунли қасосимиз бор», — деган Делимханов чечен тилидаги мурожаатида. Унинг сўзларини чечен мухолифатининг 1АDАТ Telegram канали таржима қилган. Каналдаги постда, шунингдек, Делимхонов унинг сўзларини рус тилига ўгирадиганларнинг бошини олиш билан таҳдид қилгани айтилган. Кейинроқ Янгулбаевларга нисбатан бошқа чечен расмийлари томонидан ҳам шу каби таҳдидлар бўлган.

    Кремль Делимхоновнинг гапларини баҳолашдан бош тортди. «Бу бизнинг вазифамиз эмас. Бу Давлат Думаси ва этика билан шуғулланувчи қўмитанинг вазифаси», — деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Ўз навбатида, Давлат Думасининг депутатлик этикаси комиссияси раҳбари ўринбосари Николай Арефев бундай таҳдидларни «ахлоқ комиссияси эмас, балки Бош прокуратура кўриб чиқиши керак», деди. Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши ҳам Делимхоновнинг сўзларида ҳақиқатан таҳдидлар бўлса, бу билан Бош прокуратура шуғулланиши кераклигини таъкидлади.

    Сайди Янгулбаев — Чеченистон Олий судининг истеъфодаги судьяси. Бир неча ҳафта олдин унинг рафиқаси Зарема Мусаева ҳибсга олинганди. 20 январь куни уларнинг Нижний Новгороддаги квартирасига қуролланган шахслар бостириб кириб, Мусаевани Чеченистонга олиб кетган. Уни оёқ кийимсиз ва устки кийимсиз уйдан судраб чиқишган. Чеченистон расмийлари Мусаева ҳокимият вакилини ҳақорат қилгани учун маъмурий иш бўйича махсус ҳибсхонада сақланаётганини хабар қилган. Кейинроқ унга нисбатан ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш бўйича жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, Мусаева «полиция ходимига ҳужум қилиб, унинг кўзини ўйиб олишига оз қолган». 2 февраль куни Мусаева икки ойлик қамоққа ташланди.

    Қодиров Янгулбоевлар оиласини «террорчиларнинг шериклари» деб атаган, уларни ҳибсга олиш ва агар қаршилик кўрсаца «йўқ қилиш»ни талаб қилган. Сайди Янгулбаев қизи билан Россияни тарк этган. Ўғиллари анчадан бери хорижда яшаб келади. Улардан бири Ибрагим Янгулбаев оиласининг таъқиб қилинишини ўзининг Чеченистон мухолифатининг матбуот ишларини юритгани билан боғлади. Январь ойи охирида унга нисбатан терроризмга чақириш айби билан жиноий иш очилганди. База нашрининг ёзишича, Тергов қўмитаси Ибрагим Янгулбаевни 1АDАТ маъмурларидан бири деб билади, ушбу каналда экспертиза Доку Умаров, Шамил Басаев ва бошқа чечен жангариларининг фаолиятини оқлаш белгиларини топган.

    Қодиров журналист Елена Милашина ва ҳуқуқ ҳимоячиси Игорь Каляпинни ҳам «террорчилар» ва «террорчиларнинг шериклари» деб атаган. Чеченистон раҳбари Янгулбаевларни яна бир бор танқид қилиб, Милашина ва Каляпин «Чеченистон ва чеченлар мавзусида сценарийлар ишлаб чиқиб, ўз қаҳрамонларининг қулоғига матн ва хатти-ҳаракатларини пичирлаб пул ишлашади», деди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Қодиров «шахсий фикрини» билдирганини айтиб, унинг сўзларига бошқача тарзда баҳо беришдан бош тортди. «Новая газета» Кремлнинг позициясини қоралади. «Эхо Москви» газетаси бош муҳаррири Алексей Венедиктов ва «Дожд» телеканали Россия раҳбариятини Қодировнинг таҳдидларига жавоб беришга чақирди.

    Мавзуга доир: Рамзан Қодиров томонидан оиласига таҳдид қилинган чеченистонлик судья Россияни тарк этди. Унинг ўғли Путинни «Чеченистон раҳбарини алмаштиришга» чақирди

    03.02.2022, 15:59   Изоҳ (0)   33500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Арманистонда президентлик сайловлари март ойида бўлиб ўтади

    03.02.2022, 15:07

    Гвинея-Бисауда давлат тўнтаришига уриниш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

    03.02.2022, 12:49

    Кунига саккиз соат, ҳафтасига беш кун ишлаш тартибини ким, қачон ва қандай жорий қилган?

    03.02.2022, 12:12

    Фотогалерея: Оқ уйдаги «юмшоқ кучлар» ёхуд президентлар парвариш қилган уй ҳайвонлари ҳақида

    03.02.2022, 09:55

    Туркия ва Греция чегарасида 12 нафар мигрантнинг жасади топилди

    03.02.2022, 09:42

    Владимир Путин Москвада Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашди

    03.02.2022, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.