• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кунига саккиз соат, ҳафтасига беш кун ишлаш тартибини ким, қачон ва қандай жорий қилган?

    Кўплаб мамлакатлар учун одатий саналган ҳафтада беш кунлик, кунига эса саккиз соатлик меҳнат тизими ХХ асргача босқичма-босқич шаклланиб келган. Бу жараён кимлар томонидан қандай амалга оширилгани, шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистон ва дунёдаги вазият тўғрисида «Дарё» сўз юритади.

    Ёғоч заводидаги бир гуруҳ лотин америкалик ишчилар

    Ёғоч заводидаги бир гуруҳ лотин америкалик ишчилар
    Фото: Getty Images

    Беш кунлик иш тартиби тарихи

    Мазкур тизим америкалик автомобиль магнати Генри Форд томонидан йўлга қўйилган, деган қараш мавжуд.

    1914 йил 5 январда у ўз корхонасида иш кунини 9 соатдан 8 соатга қисқартириб, бир смена учун уч доллар қилиб белгиланган маошни беш долларга кўтаради.

    Рақобатчилар бу ўзгаришга шубҳа билан қараганди, лекин ёндашув вақт ўтиши билан ўз самарасини беради. Бутун мамлакатдаги энг яхши механиклар Ford Motor Company’га оқиб кела бошлайди. Натижада Форд атиги икки йил ичида фойдани икки баравар оширишга муваффақ бўлади.

    Ушбу ғоянинг иқтисодий самарадорлиги исботланганига қарамай, бутун Америкада саккиз соатлик иш куни орадан 23 йил ўтибгина — бир қатор иш ташлашлар юз бериб, 1937 йилда «Адолатли меҳнат меъёрлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинганидан сўнг жорий этилган.

    Генри Форд

    Генри Форд
    Фото: Getty Images

    Лекин иш вақтига янгилик киритган тарихдаги биринчи инсон Генри Форд эмас. 1593 йилда қирол Филипп II ўзининг Орденанзас де Фелипе II фармонида биринчи марта саккиз соатлик иш кунини жорий қилиб, меҳнат юкини вақтга қараб тақсимлашни йўлга қўяди. Масалан, қуёш жазирамасидан қочиш учун ишчилар эрталаб ва кечқурун тўрт соатдан ишлашлари керак бўлган.

    Одатий тартибга иккинчи қадам 1810 йилда саноатчи Роберт Оуэн томонидан қўйилган. Аввалига у ўзининг Нью-Ланаркдаги заводида 10 соатлик иш кунини белгилаб қўйганди (ундан аввал 14-16 соат ишланган), орадан етти йил ўтиб эса саккиз соатга қисқартиради. Оуэн ҳатто махсус шиор ҳам ўйлаб топган: «Саккиз соат иш, саккиз соат хурсандчилик, саккиз соат дам».

    Ижобий ўзгаришлар, ходимлар ва касаба уюшмаларининг фаол қўллаб-қувватлашига қармай, узоқ вақт давомида беш кунлик иш ҳафтаси одат тусига кирмаган. Бу тартибга йиригманчи аср бошларида оммавий равишда ўтиш бошланади.

    1912 йилда Ҳиндистон Осиёда биринчи бўлиб кунига саккиз соат, ҳафтада беш кунлик тизимни қонунчиликка киритган. 1917 йилда СССРда социалистларнинг 40 соатлик иш жадвали ҳақидаги ғояси қонунийлаштирилади. Аксарият Европа мамлакатларида одатий иш сменаси 1919 йилда иқтисодиётни фалаж аҳволга келтирган бир қатор касаба уюшмалари иш ташлашларидан кейин ўрнатилади.

    Японияда 1919 йилда ишчиларнинг кенг кўламли иш ташлаши натижасида Каwасаки биринчи бўлиб 40 соатлик иш ҳафтасига ўтади. Тизим «Меҳнат стандартлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинганидан сўнг 28 йил ўтиб кучга киради. Охирги саккиз соатлик иш кунларидан бири 1947 йилда Австралия томонидан қабул қилинган.

    Бугунги кунда аҳвол қандай?

    МДҲ давлатларидаги Меҳнат кодексига кўра беш кунлик ҳафтада иш кунининг узунлиги саккиз соат ва тушлик учун қўшимча бир соатдан ошмаслиги керак. Бошқа мамлакатларда вазият-чи?

    Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти маълумотларига кўра, меҳнат рекордчилари Колумбия (ҳафтасига 47,6 соат) ва Туркияда (46,4) истиқомат қилади. Мексика (49,9) ва Коста-Рика (43,6) улардан бироз ортда қолади.Лекин ҳамма ҳам бу рекордни янгилаш иштиёқида эмас — OECD маълумотларига кўра, дунёда ўртача иш куни 37 соатни ташкил қилади.

    Нидерландия (29,4), Дания (32,5) ва Норвегия (32,5) аҳолиси энг кам ишлайдиганлар сирасига киради.

    Фото: Laba

    Гарчи шарқий давлатлар OECD рейтингига киритилмаган бўлса-да, уларнинг кўрсаткичи Колумбия ва Туркияни осонгина ортда қолдириши мумкин. Масалан, Хитойда кўплаб компаниялар 9–9–6 тартиботига амал қилади: ходимлар ҳафтада олти кун эрталаб соат олтидан кечки тўққизгача меҳнат қилиши керак. Бундай тартиб қонунан тақиқланганига қарамай, кўплаб йирик корхоналар уни очиқ қўллаб-қувватлайди — масалан, Alibaba Group.

    Японияда иш вақти ҳаддан ташқари узунлиги сабаб кўплар ўз жонига қасд қилишгача боради. Ҳатто шу ҳолатни англатувчи «Кароси» атамаси ҳам ўйлаб топилган. BBC нашри 2016 йилда берган маълумотларига кўра, ҳар йили 2 мингдан ортиқ одам иш жойида ҳолдан тўйдирувчи меҳнат туфайли оламдан ўтади.

    Ўзбекистондаги вазият

    Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодексининг 115-моддасида белгилаб қўйилган нормага кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

    Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

    Корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинган тақдирда, ушбу Кодекснинг 123-моддасига биноан, ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.

    Келажакда иш кунини янада қисқартириш ғоялари XXI аср бошидан бери кўплаб мамлакатларда муҳокама қилиниб, синовдан ўтказилди. Масалан, 2010 йилда Британиянинг New Economics Foundation жамғармаси мамлакатда 21 соатлик иш ҳафтасини ўрнатишни таклиф қилганди.

    03.02.2022, 12:12   Изоҳ (0)   102599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.