• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Ўзбекистонда бизнес бошлашдан аввал нималарга тайёр туриш керак? Чет эллик тадбиркор фикри

    Ўзбекистон бозори жадал суръатларда ўсиб бормоқда: сўнгги тўрт йил ичида мамлакат ЯИМи ошди, иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 24 фоизга етди. Шунга қарамасдан, мамлакатда рақобатлашиш қийин бўлган халқаро гигант компаниялар мавжуд эмас. Ўзининг қайси тарафи билан ушбу бозор жозибадор? Мамлакатда янги иш бошлаш учун қандай қилиб компанияни рўйхатдан ўтказиш мумкин? Маҳаллий аҳоли менталитетининг қандай ўзига хос томонларини ҳисобга олиш керак? Шу каби масалалар ҳақида Broniboy ресторан ва дўконларининг етказиб бериш хизмати асосчиси Александр Радионов сўзлаб беради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги компаниялар улуши мунтазам ўсиб бормоқда – 2019 йилдан буён ушбу кўрсаткич 10 фоизга ошди. Ҳатто пандемия сабаб юзага келган чекловлар ҳам бунга тўсқинлик қилмади.

    Россия компаниялари томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган сармояларнинг умумий ҳажми аллақачон 10 млрд долларга етди. Шунга қарамай, Россия бизнесининг барча иштирокчилари ҳам мамлакат бозорини жиддий қабул қилмаяпти.

    Азалдан россияликлар учун Қозоғистон давлати манфаатдор минтақа бўлиб келган, бироқ жорий йил бошидаги воқеалар республика учун 2-3 млрд долларга баҳоланаётган иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлди. Айни вазиятда эса Ўзбекистон – бизнесни ривожлантириш учун мақбул минтақага айланиши мумкин.

    Танқидчилар Ўзбекистонни иқтисодий ва технологик соҳаларда энг четда қолган мамлакатлар қаторига киритишади. Узоқ вақтлар мобайнида улар мамлакат 90 йиллар бошидан 2016 йил охиригача ташқи эшиклардан ёпиқ бўлган деб ўзларини оқлашди.

    Тешик қайиқни юзага кўтариш

    Ўзбекистон бозори жадал суръатларда ўсиб бормоқда: сўнгги тўрт йил ичида мамлакат ЯИМи 4,5 фоиздан 6,9 фоизга кўтарилди, иқтисодий ўсиш 24 фоизни ташкил қилди. Тез фурсатларда ўсиб бораётган бозорни сувнинг кўтарилишига қиёслаш мумкин – у барча қайиқларни, ҳаттоки тешик қайиқларни ҳам кўтариб юборади. Ривожланиш имкониятига эга компания бундай бозорда шунчаки тўхтаб қола олмайди.

    Яна бир ижобий томони шундаки, ҳозиргача бу ерда рақобатлашиш бефойда бўлган халқаро гигант компаниялар ва монополистлар деярли йўқ. IBM IT-корпорацияси, «Газпром» ҳамда «Лукойл» нефть ва газ компаниялари, S7 авиакомпанияси ва «Нижфарм» каби фармацевтика компаниялари ҳозирча ўз вакиллик идораларини очган.

    Carrefour халқаро супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонга кириб келган биринчи хорижий ритейлер ҳисобланади. Республикада Samsung компаниясининг тўртта расмий филиали бўлиб, унга рақобатдош Apple компанияси эса ҳозирча ўзининг биринчи расмий ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

    Бозорнинг бошқа қисмида ҳали тўлиқ танилишга улгурмаган компаниялар етакчилик қилади. 2020 йилда Ўзбекистондаги энг муваффақиятли брендлар рўйхатига «Korzinka.uz» озиқ-овқат ва чакана савдо тармоғи, LeBazar.uz ва Express 24 етказиб бериш хизматлари, Ishonch ва Texnomart маиший техника дўконлари киритилган.

    Унчалик катта бўлмаган маҳаллий иштирокчилар бўш қолган соҳаларни эгаллаш ва ўз фаолиятини кенгайтириш имкониятига эга бўладилар. Бунинг устига, бирор нарсани қайта ихтиро қилиш ва уни бозорга олиб киришнинг ҳожати йўқ – аҳолининг айни эҳтиёжларини аниқлаш ва рақобатчиларга энг яхши танловни кўрсатиб қўйишнинг ўзи кифоя.

    Шу каби бозорга хос ҳолатлар янги иштирокчиларга қўл келиши ёки қийинчиликларга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Бир томондан олиб қараганда, бошқа мамлакатларда йирик брендлар томонидан аллақачон эгаллаб бўлинган бўш соҳаларни эгаллаш, оёққа туриш ва нисбатан қисқа вақт ичида улкан натижаларга эришиш имконияти мавжуд.

    Бошқа томондан эса – Ўзбекистонда бизга одатий бўлиб қолган барча истеъмол форматларига бўлган талаб шаклланиб улгурмаган. Одатда уни нолдан бошлаб «ўстириш», аҳолини ўргатиш,  мавжуд вазиятда ўзни тутишнинг янги шаклларини мустаҳкамлаш керак.

    Масалан, етказиб бериш агрегаторлари ва харидларни илованинг биргина тугмачаси орқали амалга ошириш россияликлар учун кундалик ҳаёт тарзига айланган бўлса, ўзбекистонликлар ресторан ва магазинларга шахсан ўзлари қўнғироқ қилиб буюртма беришни афзал кўришади.

    Bringo озиқ-овқат етказиб бериш хизматининг маълумотларига кўра, маҳаллий бозорнинг 75 фоизини ресторанларнинг ўзи томонидан йўлга қўйилган етказиб бериш хизматлари ва фақатгина 10-15 фоизини асл агрегаторлар ташкил қилар экан.

    Bringo’да таъкидлашларича, озиқ-овқат буюртма бериш бозори ўсиб бормоқда: сўнгги икки йил ичида етказиб бериш хизматига эга овқатланиш шохобчалари 400-500 тадан қарийб 700 тага етган.

    Етказиб бериш хизмати бўйича пойтахт Тошкентда бир ойда ўртача 150 000 дан 250 000 гача буюртма қабул қилинади. Энг кўп қабул қилинадиган буюртмалар миллий таомлар ва фастфуд ҳисобланади, аммо шу билан бирга, япон ва хитой ошхонасига бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда.

    Ўзимиз 2022 йилнинг баҳор мавсумида Ўзбекистон бозорига чиқишга тайёргарлик кўряпмиз. Тажрибамизга кўра, мамлакатдаги ресторан бизнеси агрегаторларга пул тикишга тайёр, уни ҳаттоки 25 фоизлик юқори комиссия ҳам хавотирга солмайди. Сабаби шундаки курьерларнинг қониқарли тайёргарликка эга эмасликлари, иш кийимини кийишни истамасликлари ва ҳ.к.лар туфайли ресторанлар учун ўзининг етказиб бериш хизматини йўлга қўйиш қийин.

    Ўзбекистонда янги компанияни қандай қилиб очиш мумкин?

    Хорижда бизнес бошлаш кўплаб чекловлар ва ҳужжатлар тўплами билан қиёсланади. Бироқ Ўзбекистонда хорижликлар учун юридик шахсларни рўйхатдан ўтказиш жараёни жуда осон. Барча ҳужжатлар ягона дарча – маҳаллий Адлия вазирлиги қошидаги давлат хизматлари маркази орқали расмийлаштирилади.

    Россияликлар учун ушбу формат Кўп функцияли марказ орқали таниш. Шу каби марказлар сони Ўзбекистонда 200 тага етган, улар ҳар бир шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатади.

    Жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш учун паспорт ва компания низоми керак бўлади. Шунингдек, тахминан, 25 доллар миқдорида давлат божи ҳам тўланади. Расмийлаштириш жараёни 30-60 дақиқани талаб этади. Марказда компания муҳрини тайёрлатиш, банкни танлаш ва ҳисоб рақам очиш ҳам мумкин.

    Барча ишларни давлат хизматлари марказининг расмий сайти орқали онлайн амалга ошириш имконияти ҳам мавжуд. Бундан ташқари, айнан электрон форматдан фойдаланганлик учун рағбатлантирилади – масалан, давлат божини тўлашга чегирма қилиб берилади.

    Қандай муаммолар юзага келиши мумкин?

    Сармоялар

    Ўсиб бораётган бозорларда одатда инвестицион ресурслар етишмайди. Ўсиш суръатлари ва бизнес талаблари молиялаштиришнинг муҳим инструментларини ортда қолдиради. Маҳаллий хусусий сармоядорлар янгиликларни ҳар доим ҳам қўллаб-қувватламайдилар, шу сабабли ўхшаш имкониятларга эга инсонларни излашга тўғри келади.

    Ўзбекистонда бозорнинг аллақачон мавжуд иштирокчилари, маҳаллий ўрта ва йирик бизнес вакиллари билан ҳамкорликка киришиш тушунчаси мавжуд. Масалан, «Мегафон» компанияси Coscom маҳаллий оператори билан ҳамкорликда Ўзбекистонга кириб келди, Украинанинг энг йирик онлайн ритейлери Rozetka эса Texnomart маҳаллий тармоғи билан биргаликда иш бошлади.

    Давлат жамғармалари ва лойиҳалари орқали ҳам сармояларни жалб қилишингиз ва иш бошлашда ёрдам олишингиз мумкин. Масалан, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсларга эга IT-тадбиркорлари маҳаллий IT-Park’нинг вакилига айланишлари ва камайтирилган даромад солиғи шаклидаги имтиёзга эга бўлишлари (7,5 фоиз), ягона ижтимоий тўловлар ва маълум манфаатлар билан чекланган солиқлардан озод қилинишлари мумкин. Яқинда Россиянинг Т1 гуруҳига тегишли «Иннотех» венчур студияси UzCard билан биргаликда молиявий технологиялар стартаплари учун Ўзбекистонда акселераторни ишга туширди.

    Кадрлар етишмовчилиги

    Ўсиш билан биргаликда кадрлар етишмовчилиги ҳам сезиларли аҳамиятга эга. Ўзбекистонда очилаётган компания қисқа муддат ичида ходимлар штатини тўплаши лозим, бу ерда эса бунинг иложи йўқ. Мамлакат ичида бизнес ва технологиялар бўйича халқаро ёндашувга эга мутахассислар кўп эмас.

    Янги компаниялар хориждан мутахассисларни вақтинча ёллаган ҳолда, муаммони ҳал этишади. Уларнинг асосий қисми Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон каби МДХ давлатларидан келган. Аммо ўзбекистонлик ходимларни ишга жалб қилиш осон эмас.

    Гап шундаки, мамлакатда ҳамма нарса ривожланишдан ўн йилга орқада қолган деган янглиш фикрлар кучли илдиз отган, ходим эса бу ерда касбий жиҳатдан ривожланмай қолишидан чўчийди. Мамлакатга, асосан, ўзига талабчан бўлмаган ёки катта ойлик маошни истовчилар боради.

    Муаммони ҳал қилишнинг йўлларидан бири – иш жараёнида керакли даражагача кўтарила оладиган, ўхшаш имкониятларга эга иқтидорларни топиб, ходимларни мустақил ўргатиш. Эслатма: бу ердаги ходимлар маълум ставка бўйича ҳақ олишга ўрганишган, шартнома шаклидаги келишувлар кўпчиликни умуман қизиқтирмайди.

    Менталитет ва бошқа ўзига хос хусусиятлар

    Бошқа жанубликлар каби ўзбеклар ҳам қарор қабул қилишга ва ишга киришишга шошилишмайди, барчаси бир маромда, суҳбат давомида, учрашувларда ҳал бўлади. Телефон қўнғироғи ёки ёзишмалар орқали ҳеч ким ҳеч нимани ҳал қилмайди – шахсан учрашув, муҳокама қилиш ва келишиб олиш шарт.

    Шарқ мамлакатларида дастлаб юқори нархни айтиш одатга айланган, сабаби товарга ҳар қандай баҳони белгилаш савдолашиш орқали амалга ошади. Россияда 20-30 фоизлик дисконтга ўрганилган бўлса, Ўзбекистонда эса икки ёки уч марта савдолашишни ҳисобга олиш мумкин.

    Масалан, Тошкентда озиқ-овқат рекламасини суратга олиш учун 350 доллар сўрашган эди, бироқ таниқли рақобатчиларда нархлар арзонроқ эканлиги айтилгандан сўнг, келишув давомида хизмат баҳосини 100 долларгача тушира олдик. Россия учун бу ноодатий ҳолат, аммо нархларни ҳар қандай жойда ҳам тушириш мумкин – ускунани харид қилиш ёки фотограф ёллашда, ҳаттоки банклар ҳам маълум чегирмаларни тақдим этишлари мумкин.

    Ўзбекистонда хоҳ у иш формати бўлсин, электрон почтадан фойдаланилмайди. Матн орқали ҳал қилиш мумкин бўлган асосий масалалар мессенжерлар орқали амалга оширилади. Асосан, Telegram тармоғидан фойдаланилади.

    Мамлакатда рақамли хизматлар ривожланаётганига қарамасдан, алоқа сифати, айниқса, вилоятларда жуда паст. Интернетнинг яхши ишламаслиги кўп кузатилгани боис смартфондан ҳам фойдаланиб бўлмайди. Шунга қарамай, пойтахтда кўпчилик смартфонлар орқали тўловларни амалга оширади, ҳамма жойда тўлов учун терминаллар мавжуд.

    Ҳаёт тарзининг муҳим қисми – ресторанлар. Ресторан бизнеси бу ерда яхши ривожланган – тушлик ва кечки овқатни уйдан ташқарида тановул қилиш одатий ҳол. Бироқ ресторан эгалари учун ўз ҳолатини сақлаб қолиш ва мижозларга бирдек аъло даражада хизмат кўрсатиш осон эмас.

    Ўзбекистонда одамлар болаликдан сифатли тановул қилишга одатланган – ҳалол ва тоза гўшт маҳсулоти, уй ошхонаси муҳим аҳамиятга эга. Ўзбеклар учун ресторан таоми – уйда тайёрланган таомнинг давоми бўлиб, унинг сифати худди шундай бўлиши керак.

    Одамлар асл маҳсулотлар мазасини яхши билишади, шу боис маҳсулотларга пул тежалмайди. Ўзбек халқи таом борасида инжиқроқ. Агар таом сифати қониқтирмаса, уларни ҳар қандай маркетинг билан қизиқтиришнинг иложи йўқ.

    Ўзбекистонда бир-биридан эшитиб бирор жойга бориш ёки ниманидир харид қилиш одатий ҳол. Одамлар ўз тавсияларини танишлари ва яқинлари билан бўлишади. Бу бепул реклама сифатида иш бериши ёки умуман, мижозларнинг маҳсулот ёки хизматдан норози бўлишганда катта зарар келтириши ҳам мумкин. Ўз обрўсини бир марта йўқотган маҳсулот ёки хизмат уни осонликча қайта тиклай олмайди.

    01.02.2022, 21:12   Изоҳ (0)   2499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Telegram’да видеостикерлар ва бошқа янги имкониятлар пайдо бўлди

    01.02.2022, 16:54

    Махсус савдо ва кўнгилочар марказларга айланадиган 294 та кўчанинг номи маълум бўлди

    01.02.2022, 09:10

    Алишер Усмонов ва ҳамкорлари олтин билан шуғулланадиган компания ташкил қилди

    31.01.2022, 19:49

    Қандай қилиб етти яшар қизалоқ YouTube’да йилига 28 млн доллар топмоқда?

    26.01.2022, 22:53

    UzAuto Motors 2021 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартирди. Нима учун ундай бўлди? Аҳвол қачон ўзгаради?

    26.01.2022, 21:05

    Алишер Усмоновга алоқадор бўлган компания «Оҳангаронцемент»ни сотиб олди

    26.01.2022, 09:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз



    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ироқда сув захиралари рекорд миқдорда камайди 

    Дунё | 25 май, 23:30

    Суперлига. “Динамо” камбек амалга ошириб, “Қизилқум”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 23:27

    Қорақалпоғистонда инспектор қувган йигит мактаб ўқувчиси эмаслиги аниқланди (видео) 

    Ўзбекистон | 25 май, 23:17

    АПЛ. Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия чемпионати бронза медалига эга чиқди

    Спорт | 25 май, 22:42

    Instagram: Актриса Муборак Ашурбоева ҳозир қандай кўринишда? Муниса Ризаева мухлисининг орзусини амалга оширди, Шаҳло Аҳмедовага саҳнада гул отишди 

    Шоу-бизнес | 25 май, 22:35

    Медведев деярли бутун Украинани қамраб олган буфер зонани кўрсатди (видео)

    Дунё | 25 май, 22:17

    Суперлига. “Пахтaкор” сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига “Хоразм”дан устун келди

    Спорт | 25 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.