• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода кар ва соқов қизни оғиз-қўлларини скотчлаб, зўрлаган шахсга суд ҳукми ўқилди. У бундан олдин ҳам турли жиноятлари учун 9 марта судланган

    Бухорода 22 ёшли кар ва соқов қизни уриб, қийнаб, зўрлик ишлатиб, оғиз ва қўлларини скотч билан боғлаб, унинг номусига теккан 41 ёшли шахс суд ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Дарё»га жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди раиси Бобур Умаров хабар берди.

    Суд ҳужжатларига кўра, 2021 йилнинг 5 август куни ғиждувонлик фуқаро М.Ф. туман марказидаги «Бек» ошхонасида тушлик қилган. Унга ошхона ошпази Ҳ.А.нинг кар ва соқов жияни Д.Й. (2000 йилда туғилган) хизмат кўрсатган. У мижоз сифатида ошхонага кирган М.Ф.дан бошқа мижозлар қатори нималар тановул қилишини имо-ишоралар орқали сўраган. М. овқатланиб бўлгач, ошхонадан чиқиб кетган. Орадан 3 соатларча чамаси ўтгач, 16:30 ларда Д. уйига кетиш учун йўлга отланган. Худди шу топда М. яна ошхона олдида пайдо бўлган ва Д.нинг йўлини тўсиб чиқиб, уни тўхтатиб, қаёққа кетаётганини сўраган.

    Д. унга уйига кетаётганини имо-ишоралар орқали билдирган. М. эса қизга чин дилдан кўмак бериб, уни уйига олиб бориб қўйишини тушунтира олган ва ошхонадан унча узоқ бўлмаган манзилда жойлашган машиналар тураргоҳидан такси ёллаган. Қиз ҳам мижоз сифатида унга ишонган ва у билан бирга фуқаро Ф.Қ.га тегишли Matiz автомашинасига ўтирган. Кўп ўтмай автомашинанинг бошқа манзилга елиб бораётганидан безовталанган Д. имо-ишоралар орқали М.га яшаш уйи тумандаги «Чўғалон» маҳалла фуқаролар йиғини Урганжи қишлоғида эканини тушунтиришга уринган. М. эса таксини тумандаги «Гулистонобод» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Бойхотин қишлоғидаги ўзи яшайдиган хонадон дарвозаси олдида тўхтатган. У қизга имо-ишора орқали автомашинадан тушишини билдирганида қиз машинадан тушмаслигини билдирган. Ҳайдовчи М.дан: «Қиз нимани тушунтиряпти?»,  деб сўраганида, М. унга: «Ака, кетаверинг, бунинг гапига барибир тушунмайсиз», деган.

    Ҳайдовчи кетгач, М. қўлини қизнинг елкасига ташлаб, уни қучоқлаган. Довдираб қолган қиз М.нинг спиртли ичимлик истеъмол қилганини сезган ва унга қаршилик кўрсатган. Бироқ эркак қизни уриб, куч ишлатиб, уни ўзи яшайдиган ҳовлига судраб олиб кирган. Д.нинг оғзини скотч ва ёстиқ билан ёпиб, қўлини ҳам қайириб, скотч билан ўраб, қийнаган. Шафқатсизларча на гапира оладиган ва на эшита оладиган иккинчи гуруҳ ногирони бўлган қизнинг номусига теккан.

    Орадан вақт ўтиб, қиз кўчага бақириб, йиғлаб, қочиб чиққан. Худди шунда уй олдидан Д.га қўшни бўлган М. исмли ўсмир йигит велосипед билан ўтиб кетаётган бўлган. Қиз унга М. унга зўравонлик қилганини, буни зудлик билан уйидагиларига бориб билдиришини имо-ишоралар орқали тушунтираётганда эркак келиб қолган ва йигитга босим ўтказган: «Агар сен мени сотиб, бирор кишига бу қизни бу ерда кўрганингни айтсанг, сени Ғиждувонда юришга қўймайман, таниш ўртоқларимга айтиб, сени йўқоттириб юбораман», дея қўрқитган.

    Шунга қарамасдан, ўсмир йигит зудлик билан қишлоққа келган ва ҳолатни унинг яқинларига билдирган. Кар ва соқов қизни бир нечта қўни-қўшнилар ҳам кўрган ва қизнинг яқинлари етиб келгунча, унга ғамхўрлик кўрсатган. Манбага кўра, М. уч маротаба уйланган ва айни воқеа содир бўлган вақтда унинг учинчи хотини Н.Ж. Тошкент шаҳрига даволаниш учун кетган бўлган.

    Шундан сўнг туман ички ишлар идоралари, прокуратура ходимлари ҳам воқеа жойига зудлик билан етиб келган. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

    Суд тақдим этган ҳужжатда қайд этилишича, судланувчи 1996 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «б» банди билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. 2000 йилда ҳам худди шу айб билан қамалган. 2002 йилда Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбланган, тайинланган 6 йил қамоқ жазосини 4 йилини ўтаб, амнистияга тушган. Бироқ 2006 йилда қамоқдан чиқиб, орадан бир неча ой ўтмай, Жиноят кодексининг 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисми билан айбли деб топилган, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    2009 йилда яна такроран Жиноят кодексининг 226-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 1 йил муддатга қамалган. 2010 йилда Жиноят кодексининг 60-моддасига (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) асосан 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланган. 2013 йилда қамоқдан чиқибоқ яна бир нечта жиноятлар содир этиб, 2 йил муддатга қамалган. 2013 йил 12 декабрь кунидаги «Амнистия тўғрисида»ги қарорнинг 3-бандига асосан жазодан озод қилинган. 2014 йилда эса Жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисми «а» банди ва 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Ўз жазо муддатини ўтаган бу шахс озодликка чиққач, бир неча ой ичида, яъни 2016 йилда Жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисми «а» бандини такроран содир этган. Яна 2 йил 6 ой муддатга қамалган.

    «Шунча йиллар давомида қамалиб-чиқавериб, ҳали озодликка чиққанига бир йил тўлмаган бу шахс бу гал жисмонан ночор ва ногирон қизнинг ҳаётини барбод қилган. У Жиноят кодексининг 34-моддасига (рецидивист жиноят) асосан, ўта хавфли рецидивист деб топилди. Шунингдек, Жиноят кодекси 118-моддасининг (номусга тегиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан шу модда билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўтайди», — деган суд раиси Бобур Умаров.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда 15 ёшли қиз билан жинсий яқинлик қилган жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди
    • Самарқандда 19 ёшли қиз иш вақтида зўрлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
    • «Қўлларини боғлаб, икки соат зўрлашган». Андижонда 18 ёшли келинни зўрлаганликда олти киши гумон қилинмоқда, жиноят иши қўзғатилган

    01.02.2022, 22:39   Изоҳ (0)   83675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йилда 20 ёшдан кичик 3,3 минг йигит оила қурган

    01.02.2022, 21:57

    «Стюардессалик учун чиройли қад-қомат, пул ва таниш-билиш бўлса бас, деган қарашлар мутлақо нотўғри. Ҳаммаси билим ва маҳоратингизга боғлиқ». Борт кузатувчиларинин...

    01.02.2022, 21:45

    Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари электрошокердан фойдаланишни бошлади

    01.02.2022, 20:45

    Тошкентдаги 3 та туманнинг айрим жойларида таъмирлаш ишлари сабаб табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

    01.02.2022, 20:29

    Ўзбекистонда ОИТС билан касалланганлар сони очиқланди

    01.02.2022, 20:17

    Бухорода қўйхонага айлангани рад этилган «Чор минор» мадрасаси чорбоғида тандирдан ҳам фойдаланиб келингани маълум бўлди

    01.02.2022, 20:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.