• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Стюардессалик учун чиройли қад-қомат, пул ва таниш-билиш бўлса бас, деган қарашлар мутлақо нотўғри. Ҳаммаси билим ва маҳоратингизга боғлиқ». Борт кузатувчиларининг сермашаққат касби сирлари

    Бу касб бир қараганда жозибали, ўта завқлига ўхшайди. Айниқса, болаликдаги «Стюардесса бўламан» деган орзу ҳаммасидан ширин. Лекин эзгу тилак вақт ўтиб ё ушалади, ёки йўқ. Бунга сабаблар турлича. Кимдир соҳа бўйича маълумот тополмаслиги, қаерга мурожаат қилишни билмаслиги, турфа қийинчилик ва имтиҳонлардан чўчиб, ярим йўлда қолиб кетиши мумкин. Аммо аҳдида собит, мақсади йўлида паст-баландлардан қўрқмайдиганларгина орзусига эришишини қаҳрамонларимиз исботлаб берган. «Дарё» кўпчиликка қизиғу, лекин сирлари кўп борт кузатувчиларининг осмондаги ҳаёти, парвоз машаққатлари ҳақида батафсил маълумот беради.

    Ситора Каримова, 23 ёшUzbekistan Airways авиакомпанияси борт кузатувчиси:

    Фото: Ситора Каримованинг шахсий архивидан

    Фото: Ситора Каримованинг шахсий архивидан

    – Ҳеч қачон борт кузатувчиси бўламан, деб ўйламаганман. Аэропортга шунчаки, қандайдир иш борми, йўқми, деб билишга келганман. Чунки аввалдан қизиқардим. Самолётларни кўрганимда ҳавасим келарди, жуда бошқача бўлса керак дердим.

    Биринчи келганимда махсус кийим-бошдаги бўйлари баланд, чиройли стюардессаларни кўриб, улардан мурожаат қилишимни сўраганман. Йўл-йўриғини тушунтиришган. Кейин айтилган ҳужжатларни топшириб, саралашдан ўтдим. Мана, ҳозир борт кузатувчисиман.

    Лекин биринчи мартадаёқ эмас. Саралашнинг иккинчи босқичида инглиз тилидан билимим етарли даражада бўлмагани учун «йиқилганман».

    Одамда мотивация-иштиёқ бўлиши керак. Шу ишни эгаллашни ўзи хоҳласин. Ўзим ҳам борт кузатувчиси бўламан, демаганман. Шунчаки, аэропортда ишлайман, самолётларни кўриб юраман, уларни олдида бўламан, деб орзу қилардим холос.

    Сабинахон Назирова, 29 ёшAsianа Airlines авиакомпанияси борт кузатувчиси

    Фото: Сабинахон Назированинг шахсий архивидан

    Фото: Сабинахон Назированинг шахсий архивидан

    – Ёшлигимда орзу қилардиму, кун келиб, шу соҳада ишлайман деб жиддий ўйламасдим. Уч йил дастурчи бўлиб ишладим. Негадир бу соҳа меники эмаслигини сездим. Зерикдим. Бир жойда ўтириб, фақат компьютерга термулиб ишлаш мен учун эмаслигини тушундим. Кейин бошқа иш қидира бошладим. Facebook тармоғи орқали танлов бўлаётганини кўриб, маълумотномамни юбордим. Суҳбатга чақиришди. Айтилган куни бордим. Кўпчилик эдик, тахминан, 320 нафар қиз тўпланганди. Ҳаммага бир дақиқадан вақт берилди. Белгиланган вақтда ўзингиз ҳақингизда инглиз тилида батафсил гапириб беришингиз керак эди. Ўшанда тилни билардим-у, оналик таътилидан чиққанимдан сўнг сал сустлашиб қолгандим.

    Имтиҳондаги ҳолатимдан кўнглим тўлмай, «Бўлди, ўтмадим», деган хулосага келдим. Сал ўтиб, почтамга 1-босқичдан ўтганим тўғрисида хат келди. Кутмагандим. Биринчи суҳбатдан кейин ўзимга ишончим сўниб бўлганди.

    Иккинчи босқичга бордим. Корейс актёр, актрисалари ҳақида фикримни сўрашди. Нима дейишни ҳам билмайман. Амаллаб жавоб бердим. Инглиз тилидан ёзма имтиҳон ўтказишди. Кейин бўйимиз, вазнимизни ўлчашди. Бўйингиз 160 сантиметрдан юқори бўлиши керак. Бу нарсани нима учун талаб қилишларини ишга кирганимдан кейин билганман.

    Иккинчи суҳбатдан ҳам ўтдим. Тиббий кўрикдан ўтиш вақти келди. Учинчи босқичда 30 нафарча қиз қолдик, рақобат кучли эди. Юрак, қон босими, эшитиш, кўриш қобилиятимизни текширишди. Охири 300 дан 9 нафар қиз қолдик. Буни омад, десак ҳам бўлади.

    Рустам Давлетов, 23 ёшUzbekistan Airways авиакомпанияси борт кузатувчиси

    Фото: Рустам Давлетовнинг шахсий архивидан

    Фото: Рустам Давлетовнинг шахсий архивидан

    – Ишга 2019 йилда кирганман. Ёшликдаги орзу шу ерга етаклади. Танлов эълон қилинган, бахтимни синаб кўрдим. Инглиз тили, география, тарихдан саволлар берилган. Ўзбек ва рус тилларида суҳбат бўлган. Танловдан биттада ўтганман, омадим келган. Шундан кейин ўқишимиз бошланди, бизга инглиз, ўзбек ва турли психологик фанлар, метереология дарслари ўтилган. Дарслар қийин эмас, жуда қизиқарли бўлган.

    Тошкент авиасозлик касб-ҳунар коллежини тамомлаганман. Уйдагиларим автомобиль ва йўллар йўналишида ўқишимни хоҳлашганди. Ҳужжатлар қабули тугашига икки кун қолганда ўзим хоҳлаган йўналишга топширдим.

    – Илк парвозингизда нималарни ҳис қилгансиз?

    Ситора Каримова: Биринчи синов рейсимда самолёт ичидаги нарсаларни ҳақида сўрашган. Нима қаерда жойлашган, қандай хизмат кўрсатиш каби. Ҳаммасини билсангиз ҳам ҳаяжондан ўзингизни йўқотиб қўйишингиз мумкин. Парвоздан эмас, савол-жавобдан озроқ чўчиганман. Лекин ҳаммаси яхши ўтган.

    Сабинахон Назирова: Тепалик, тоғларга чиқишга қўрқсам ҳам, самолётда учишдан ҳеч қачон қўрқмаганман. Илк парвозим эсимда. Кичик йўналишда Хитойга учганмиз. Унда биз амалиётчи бўлиб бошқа стюардессаларнинг ишини кузатганмиз. Ўзимнинг мустақил, дастлабки парвозим эса Таиландга бўлган. Ёнимизда катта бошлиғимиз, яъни менежеримиз туради. Биринчи менежерим жуда қаттиққўл аёл эди. Бир сўзни хато айтганимда йўловчилар олдида уришиб, дакки берган. Кайфиятимга жуда ёмон таъсир қилган.

    Рустам Давлетов: Биринчи парвозим ёдимда. Ҳамкасбимнинг туғилган куни эди. Брифингда барча борт кузатувчиларининг кайфияти чоғ эди. Ўзи ҳар доим яхши, аммо ўша куни бошқача эди.

    – Энг узоқ давом этган парвозингиз қаерга бўлган ва неча соат давом этган?

    Ситора Каримова: Энг узоғи Владивостокка бўлган, тахминан, 7 соат учганмиз.

    Сабинахон Назирова: Ҳозиргача 25 дан ортиқ мамлакатда бўлдим. Узоқ давом этадиганлари 13-14 соатлик парвозлар Европага, асосан, Франция, Барселона, Сидней, Лондонга бўлади.

    – Йўловчиларнинг ноодатий илтимослари бўлганми?

    Ситора Каримова: Бўлиб туради, чунки одамлар ҳам ҳар хил. Бир йўловчи сизларда суши борми деб сўраган. Суши буюртириб, бортда емоқчи бўлган. Афсуски, самолётда суши бўлмайди. Яна бир қизиқ воқеалардан бири, йўловчилар чиқиб кетгандан кейин биз самолётда нимадир қолиб кетдими, йўқми текширишимиз керак. Текшираётган вақтимда ўриндиқнинг ортида қоғозчага чиройли қилиб «Каттакон раҳмат!» деб миннатдорлик хатини ташлаб кетишган.

    Сабинахон Назирова: Энг кулгили десам ҳам, ачинарли десам ҳам бўлади. Бизнинг ўзбеклар кўп Coca-Cola сўрашади. Бошқа давлатларга учганимизда 2 тагина кола очилса, 8 таси қолади. Лекин Ўзбекистонга учганимизда умуман етмасди. Корейс ҳамкасбларим «Нима, Ўзбекистонда Coca-Cola йўқми ёки қимматми?» деб сўрашарди. Бу мен учун кулгили, ҳам уятли савол. Билмайман нима учун бундай. Бошқа яхши ичимликлар ҳам бор, лекин айнан Coca-Cola сўрайдилар.

    Рустам Давлетов: Самолёт учаётган пайтда силкиниш бўлаётганди. Бир йўловчи эконом классда ўтирганди. Бақириб «Самолётни тўхтатинг, тўхтатинг!», деб ҳаммани ваҳимага солди. Борт кузатувчилари ҳам бундай силкиниш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб, камар тақиб ўтиради, салонда юриш мумкин эмас. Мен ҳам ўтирибман, уларни овозини эшитиб, силкиниш сал пасайгач олдига бордим. Тушунаман: қўрқяпти. Ўзим билан дори олдим-да, йўловчига юзландим: «Нега хавотир оласиз? Ёнингиздамиз. Сиз билан биргамиз. Хавотир олманг! Қўлингиздан ушлаб олиб чиқаман самолётдан, ҳаммаси яхши бўлади», дея тинчлантирдим. Шундан кейин тезда ўзига келиб, жилмайиб қўйди. Бизнинг ишда тинчлантиришни билиш керак.

    – Фаолиятингиз давомида қизиқарли ҳолатларга ҳам учраб турасизми?

    Ситора Каримова: Баъзан силкинишлар пайти айрим йўловчилар қўрқишга тушади. Ваҳимачилар бўлади. Олдимизга келиб, менга тез ёрдам керак, ўзимни ёмон ҳис қиляпман дейишади. Лекин уларнинг қон босимини ўлчаганимизда ҳаммаси жойида бўлади. Шунда йўловчиларга чиройли муомала қилиб, яхши гапириб: «Қаҳвами ёки чой? Нима ичасиз? Шуни ичсангиз, ўзингизга келасиз» деб яхши гапириб вазиятдан чиқишга ҳаракат қиламиз.

    Сабинахон Назирова: Сал ақли жойида эмасми ёки мастми, нимадир чекиб олганми билмадим. Шундай йўловчи чиққан. Қаерда ўтирганини ҳам тушунмайди, ҳатто самолётнинг эшикларини ҳам очмоқчи бўлган. Самолёт ҳожатхонасига кириб сигарет ҳам чеккан. Бу жуда ҳам хавфли ҳолат. Ўша парвозим қийин бўлган. Нақ 7 соат шу йўловчининг ортидан юрганман.

    – Касбингиз сизга нималарни ўргатди? Қандай хислатларга эга бўлдим деб ўйлайсиз?

    Ситора Каримова: Борт кузатувчиси бўлишдан олдин жуда кўп гапирардим-у, одамларни эшитмасдим. Стюардесса бўлгач, атрофимдагиларни кўпроқ эшитишни ўргандим. Одам нима хоҳлаётганини билиш учун аввал эшитиши керак. Самолётда, масалан, 150 йўловчи бўлса, 150 характер, кайфият дегани. Бу ҳаётда ҳам асқатади, чунки сабрли бўлишни, эшитишни ва яқинларимга кўпроқ вақт ажратишни ўргандим. Парвозлар вақтингизни олиб қўяди. Шунинг учун яқинларимни қадрлай бошладим.

    Сабинахон Назирова: Ҳаётда жуда ҳам йиғлоқиман. Яна ҳам кўпроқ соғинадиган бўлдим уйдагиларни. Аксар ҳолатларда, байрам ва тўйларда оиламни ташлаб кетиш қийин. Сабр қилишни, ҳар хил инсонларни кўриб уларни психологиясини ўргандим, деб ўйлайман.

    – Стюардессалик учун чиройли ташқи кўриниш, пул ва таниш-билиш бўлса бас, дейишади. Бунга қандай қарайсиз?

    Ситора Каримова: Бундан деб ҳисобламайман. Чунки авиация соҳасига ўзим кириб келганман. Биров ёрдам бермаган. Саралашдан ўтиб, билимингизни исботласангиз бас. Пул ва чиройли ташқи кўриниш – нотўғри тушунча. Ҳаммаси фақат ўзингизга боғлиқ. Билими бўлган ҳар бир ўғил-қиз борт кузатувчиси бўлиши мумкин.

    – Бу касбни яна «самолётда официантлик қилиш» дейди айримлар. Аслида уларнинг вазифаси нималардан иборат?

    Ситора Каримова: Биринчи ўринда хавфсизлик. Хизмат кўрсатиш кейинги ўринда. Бизга турли вазиятларда, авария ҳолатларида қандай қилиб йўловчиларга ёрдам бериш, эвакуация қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатишларни ўргатишган. Парвоз пайти ҳатто туғуруқни ҳам қабул қилишга тайёрмиз.

    Сабинахон Назирова: Стюардессаларнинг илк вазифаси йўловчиларнинг манзилига етиб боргунигача хавфсизликни таъминлаш. Хизмат кўрсатиш бу охирги ўринларда. Самолётда ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Кимнингдир соғлиғи ёмонлашса, туғуруқ ҳолатларида биринчи тез ёрдам кўрсатишни билиш керак. Одамлар айтганидек, бу фақат официантлик дегани эмас. Масъулияти катта. Фавқулодда ҳолатларда ерга, сувга қўнишга тўғри келади. Шундай вазиятда биринчи навбатда йўловчиларни эвакуация қилиш, қутқариш керак.

    Рустам Давлетов: Ҳамма одамни ҳурмат қилиш керак. Қиз болами, ўғил болами, официантми, фаррошми ва бу ишда ким хоҳласа, ишлаши мумкин.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Севара Мирзараҳимова суҳбатлашди. 

    Тасвирчи ва монтажчи – Маъмуржон Обраҳматов. 

    Суратга олиш ишларида яқиндан ёрдам берган «Marmaristour.uz» тур агентлигига миннатдорлик билдирамиз.

    01.02.2022, 21:45   Изоҳ (0)   111724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.