• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Товонлар ёрилишининг 8 та асосий сабаби

    Товонларнинг ёрилиши бир нечта омиллар туфайли юзага келиши мумкин. Ёриқлар пайдо бўлишига олиб келадиган эпителийнинг дағаллашуви нима сабабдан юзага келади?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қўзиқорин инфекцияси

    Бу товоннинг ёрилишининг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Биринчи белгилардан бири — терининг қуриши. Бу даврда кўпчилик нима содир бўлаётганига эътибор бермайди, чунки қичишиш ва бошқа ноқулайликлар кузатилмайди. Аммо ўз вақтида чоралар кўрилмаса, қўзиқорин нафақат товонларнинг оғриқли ёрилишига олиб келиши мумкин, балки даволаш анча қийин бўлган оёқ тирноқларини ҳам зарарлаши мумкин.

    Қўзиқорин инфекциясининг ривожланишига нима сабаб бўлади?

    Сабаблари турлича бўлиши мумкин, масалан, синтетик материаллардан тайёрланган пойабзал ва пайпоқ, тоза бўлмаган жойларда ялангоёқ юриш, бировнинг пойабзалини кийиш, жамоат ҳаммомлари ва бассейнларига бориш, гигиена қоидаларига риоя қилмаслик. Кўпинча, спорт билан фаол шуғулланадиганлар товонларнинг ёрилишидан азият чекади. Бунинг асосий сабаби синтетик материаллардан тайёрланган пойабзал кийиш, терлаш ва оёқларнинг жуда кўп зўриқишидир.

    Сувсизланиш

    Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега қишда товонлар кўпинча юмшоқ ва силлиқ бўлади, лекин иссиқ ҳавода улар ёрилиб кетади? Сабаби ёзги пойабзалда тери тезроқ сувсизланади. Ёши катталарда терининг сувсизланиши табиий жараёнга айланади ва махсус намлантирувчи воситалардан фойдаланиш талаб этилади.

    Баланд пошнали ва тор пойабзал

    Баланд пошналар кўплаб тиббий муаммоларга, жумладан, товон ёрилишига сабаб бўлади. Қаттиқ пойабзал ҳам худди шундай таъсир кўрсатади. Гап шундаки, бундай ҳолатда оёқлар кучли зўриқишга дучор бўлади, бу эса терининг қўполлашишига ва унинг ёрилишига олиб келади.

    Қуёш нури

    Қуёшдан ҳимоя қилувчи косметикани юз ва танага қўллашда оёқ ҳамда товонларни унутмаслик лозим. Қуёш нурлари нафақат сувсизланишга, балки товонларнинг ёрилишига ҳам олиб келиши мумкин.

    Оёқларнинг нотўғри парвариши

    Оёқ ва товон териси доимий равишда янгиланади, вақти-вақти билан ўлик ҳужайраларни рад этади. Юзни доим тозалаб, крем суртилганидек, оёқларни ҳам парвариш қилиш керак. Ўлик эпителийни мулойимлик билан тозалаб, сўнгра товон ва оёқларга намлантирувчи восита суртиш лозим.

    Витамин етишмаслиги

    Витамин етишмовчилиги товонларнинг ёрилишига, терининг кўринишини ёмонлашишига ва унинг тузилишини бузишига олиб келиши мумкин.

    Ортиқча вазн

    Тана оғирлиги жуда катта бўлган одамларда товонлар тез ёрилиб кетади, чунки бутун организмнинг босими оёқларга, аниқроғи товонга тушади.

    Касалликлар

    Товонлардаги ёриқлар варикоз томирлари, қалқонсимон без патологиялари, буйрак етишмовчилиги, тери касалликлари (псориаз, ихтиоз, нейродерматит, экзема), қандли диабет туфайли ҳам пайдо бўлиши мумкин.

    Товон ёрилишидан қандай қутулиш мумкин?

    Агар шифокор ёриқларни келтириб чиқарадиган касалликларни аниқламаган бўлса, оёқларни тўғри парвариш қилиш керак, хусусан:

    • рационга ёғ кислоталари ва омега-3 га бой маҳсулотларни қўшиш;
    • ҳар куни етарли миқдорда сув ичиш;
    • товонлардаги эпителийни махсус воситалар билан мунтазам равишда тозалаш;
    • оёқларни махсус скраб билан тозалаш;
    • оёқларни иссиқ сув билан ювишдан сақланиш;
    • махсус оёқ пилингларидан фойдаланиш;
    • оёқларга намлантирувчи крем суртиш;
    • ўлчамга мос юқори сифатли пойабзалларни кийиш ва синтетик пайпоқлардан воз кечиш лозим.

    Мавзуга доир:

    • Оёқлар қандай сабабларга кўра увишади?
    • Бўғимларда муаммо бор ёки йўқлигини аниқлашга ёрдам берадиган оддий тест
    • Ревматизм ривожланаётганидан дарак берувчи симптомлар
    • Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
    • Остеохондроз: бу қандай касаллик ва унинг олдини олиш мумкинми?

    29.01.2022, 21:32   Изоҳ (0)   69520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шифокор тавсияси: инсульт хавфини камайтирадиган 8 маҳсулот

    29.01.2022, 13:54

    Саломатлик кўзгуси: кўзлардан аниқлаш мумкин бўлган касалликлар

    28.01.2022, 18:33

    Қуритилган меваларнинг фойдали ҳамда зарарли хусусиятлари

    27.01.2022, 17:35

    Жигар саломатлигини сақлашда ёрдам берадиган 3 та одат

    27.01.2022, 13:28

    40 ёшдан кейин рациондан чиқариш тавсия этиладиган маҳсулотлар

    25.01.2022, 21:59

    Остеопороз, анемия ва чойдан воз кечишни талаб қиладиган бошқа касалликлар

    25.01.2022, 09:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.