Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Қайд этилишича, таълим-тарбия — келажак, ҳаёт-мамот масаласи. «Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ. Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз», — дейди президент.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, мактаб фақат Халқ таълими вазирлиги зиммасидаги масъулият эмас:
Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин.
Изоҳ (0)