• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода бешта туман ҳокими ўринбосари алмашди. Аввалги ўринбосарларнинг аксарияти ўз аризасига кўра ишдан бўшаган

    Бухорода бешта туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари алмашди. Аввалги ўринбосарларнинг аксарияти ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирали Ҳамроевнинг таъкидлашича, президентнинг 2022 йил 19 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, нафақат маҳаллаларда жорий этилган ёшлар етакчиларидан, балки туман ҳокими ўринбосарларидан ҳам ёшларнинг ижтимоий ҳаётига дахлдорлик ва жавобгарликни оширади.

    «Шу нуқтаи назардан, бешта туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўзгарди. Ушбу лавозимларга кўп сонли ёшлар масъулиятини торта оладиган ёш кадрлар сараланди», — дейди Мирали Ҳамроев.

    Хусусан, Жондор тумани ҳокимига янги ўринбосар этиб ҳозирга қадар туман ҳокимлиги аппарати ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаб келаётган Ниёз Аҳматов тайинланган.

    Ниёз Аҳматов

    Ниёз Аҳматов
    Фото: «Дарё»

    Ниёз Аҳматов 1990 йилда Жондор туманида туғилган. Олий маълумотли. Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро муҳандислик технология институтини тамомлаган. Айни кунга қадар ушбу лавозимда Мансур Муҳаммедов фаолият юритиб келган. У ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинган.

    Қоровулбозор тумани ҳокимига янги ўринбосар этиб вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келган Саид Қўшшаев тайинланган.

    Саид Қўшшаев

    Саид Қўшшаев
    Фото: «Дарё»

    Саид Қўшшаев 1990 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Бухоро давлат университетини битирган. Илк меҳнат фаолиятини 2015 йилда собиқ «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Бухоро шаҳар кенгашидан бошлаган. Аввалроқ Қоровулбозор туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Шавкат Раҳмонов вилоят маданият бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган эди.

    Когон шаҳар ҳокимига янги ўринбосар этиб Шерзод Тилавов тайинланган.

    Шерзод Тилавов

    Шерзод Тилавов
    Фото: «Дарё»

    Шерзод Тилавов 1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти ҳамда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Термиз шаҳри «Сурхон-Термиз силк» пиллани қайта ишлаш фабрикасида бошлаган. Шерзод Тилавов тайинловга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят кенгаши раиси вазифасида ишлаб келаётган эди. Ушбу лавозимда ҳозирга қадар Азамат Эшов фаолият юритиб келган. Азамат Эшов вилоят тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

    Бухоро тумани ҳокими биринчи ўринбосарлигига Умид Ражабов тайинланган.

    Умид Ражабов

    Умид Ражабов
    Фото: «Дарё»

    Умид Ражабов 1983 йил Бухоро туманида туғилган. Олий маълумотли. Андижон давлат университетини тамомлаган. Иш фаолиятини 2005 йилда туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими етакчи мутахассислигидан бошлаб, ёшлар ташкилотининг туман кенгаши раиси лавозимида давом эттирган. У тайинловга қадар Ромитан тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган. Айни кунга қадар ушбу лавозимда Собир Бозоров фаолият юритиб келган. У ўз аризасига биноан лавозимидан озод қилинган.

    Шофиркон тумани ҳокими ўринбосари лавозимига туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган Акмал Қазоқов тайинланган.

    Акмал Қазоқов

    Акмал Қазоқов
    Фото: «Дарё»

    Акмал Қазоқов 1987 йилда Шофиркон туманида туғилган. Олий маълумотли. Бухоро муҳандислик технология институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Бухоро давлат университети ҳузуридаги ахборот технологиялари академик лицейи техник операторлигидан бошлаган. Ушбу лавозимда ҳозирга қадар Саид Ҳамроев ишлаб келган. Саид Ҳамроев ўз аризасига биноан лавозимдан озод қилинган.

    Аввалроқ Фарғона шаҳрига янги ҳоким тайинлангани, Тошкентнинг Юнусобод тумани ҳокими ўзгаргани, Жиззах вилояти прокурорининг ўринбосари Пахтакор туманига ҳоким бўлгани, Фарғона вилоятининг Бағдод туманига янги ҳоким тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Бухорода бир нечта туман ҳокимлари ўзгарди
    • Наманган электр тармоқлари корхонаси директори Учқўрғон туманига ҳоким бўлди
    • Оқдарё туманига янги ҳоким тайинланди

    28.01.2022, 16:06   Изоҳ (0)   30532
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ички ишлар вазирига мурожаат йўллаган собиқ «участкавой»га 7 та модда бўйича айблов эълон қилинди

    28.01.2022, 15:49

    Ўзбекистон аҳолиси 2021 йилда доимий яшаш учун асосан қайси давлатларга кўчиб кетгани маълум қилинди

    28.01.2022, 15:36

    Бухородаги «Чор Минор» мадрасаси ҳудуди қўйхонага айлантирилгани рад этилди

    28.01.2022, 15:07

    Фото: Қаршида кучли шамол оқибатида қулаган реклама монитори

    28.01.2022, 13:56

    Ўзбекистонда халқ таълими тизимидаги барча мактабларга оид маълумотлар ягона платформага бирлаштирилади

    28.01.2022, 13:36

    Сурхондарёда содир бўлган оммавий муштлашув тўғрисида маълумот берилди

    28.01.2022, 13:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.