Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда давлат раҳбари мактаб таълим тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди, деб хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
Қайд этилишича, бугунги кунда республика бўйича 1 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги танқид қилинган.
Бундан ташқари, янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж бор. Ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмас.
Таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаган. Мактаб кутубхоналаридаги китоб фонди йиллар давомида янгиланмаган. Миллий мусиқа анжомлари атиги 615 та мактабда мавжуд ҳисобланади.
Изоҳ (0)