Туркияда бир неча кундан бери давом этаётган кучли қор 5 минг 683 та автомобиль йўлларини ёпиб қўйди. Бу ҳақда TRT Haber хабар қилган.
Қор курайдиган бригадалар музлама ва қор билан қопланган йўлларни тозалаш ишларини давом эттирмоқда.
Мушада 10 та автомобилда 53 киши қамалиб қолган ва уларни қутқариш ишлари 2 соат давом этган.
Авария туфайли Анқара трассаси бир соатдан ортиқ вақт давомида ёпиқ бўлган. Тирбандликларда қолиб кетган автомобиллар 7 километрлик турнақатор навбат ҳосил қилган.
Аввалроқ Туркия жанубида рекорд даражадаги қор бўронлари кузатилгани, шунингдек, қўшни Грецияда ҳам кучли қор сабаб 5 мингдан ортиқ машина иштирокида тирбандлик юзага келгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)