• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    НАТО ва АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига жавоб берди

    НАТО Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига ёзма равишда жавоб қайтарди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Унинг сўзларига кўра, Россиянинг таклифларига ёзма жавоб 26 январь куни АҚШ билан параллел равишда топширилган. Россияга жавоб хати тўғрисида НАТО бош котиби қуйидагиларни гапирди:

    НАТОнинг хавфсизлик кафолатлари бўйича жавоби альянснинг барча 30 аъзоси томонидан қўллаб-қувватланди. Биз асосий тамойилларимиз, жумладан, очиқ эшиклар сиёсати ва суверен мамлакатларнинг НАТОга кириш ҳуқуқини ўзгартириш бўйича муросага тайёр эмасмиз. Аммо Россия билан гаплашишга, унинг хавотирларини тинглашга тайёрмиз, буни қанча тез бошласак, шунча яхши. Биз Москва ва Брюсселдаги ваколатхоналарни тиклашни, шунингдек, тўғридан-тўғри алоқа линиясини ташкиллаштиришни таклиф қиламиз.

    Қуролларни назорат қилиш бўйича кенг кўламли мулоқот бошлашни зарур деб ҳисоблаймиз. Аммо Россия ўзининг агрессив сиёсатидан воз кечиб, қўшинларини Грузия, Украина ва Молдовадан олиб чиқиши керак, қўшинлар ушбу давлатлар ҳукуматларининг розилигисиз жойлаштирилмоқда. Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, кучларимизнинг тайёргарлик даражасини оширдик ва Болтиқбўйи, Қора денгиз минтақаларида ўз иштирокимизни кучайтирмоқдамиз.

    АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса тегишли матбуот анжуманида қуйидагиларни айтди:

    Бизда бир қатор асосий тамойиллар мавжудки, уларни ҳимоя қилишга доим тайёрмиз. Бунга Украина суверенитети ва унинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш киради. Шунингдек, ҳар бир давлатнинг ўз иттифоқчиларини ўзи танлаш ҳуқуқи ҳам. Биз мулоқотга очиқмиз ва дипломатияни афзал кўрамиз, лекин Россия кескинликни пасайтириши керак. НАТО очиқ эшиклар тамойилига амал қилади. Бизнинг позициямиз Европа иттифоқчилари ва Украина билан келишилган. Воқеалар қандай ривожланишини Россия ҳал қилади. Биз ҳар қандай сценарийга тайёрмиз. Россиянинг таклифларига берган жавобимиз матнини эълон қилмаяпмиз, чунки дипломатия муваффақияти учун махфий музокаралар зарур. Умид қиламизки, Россия ҳам шундай фикрда.

    НАТОни шарққа кенгайтирмаслик, собиқ СССР давлатларини альянсга қўшмаслик ва Украина ҳудудида ҳарбий фаолиятни тақиқлаш тўғрисидаги бандлар Россиянинг 2021 йил декабрь ойи ўрталарида альянс ва АҚШга юборган хавфсизлик кафолати шартномаси лойиҳасига киритилган эди. Россия Украина ва Грузиянинг НАТОга аъзо бўлмаслиги учун «темир, қонуний мажбуриятлар, ваъдалар эмас, балки кафолатлар» кераклигини билдирган.

    Аввалроқ НАТО Бош котиби альянс ҳеч қачон шарққа томон кенгаймаслик мажбуриятини олмаганини айтганди. Шунингдек, у Украинанинг альянсга аъзолиги масаласида Россия билан муроса қилиш имкониятини ҳам истисно қилган.

    Мавзуга доир:

    • Россия ва АҚШ НАТОни кенгайтирмаслик масаласида келишувга эриша олмади
    • АҚШ давлат котиби Путин СССРни қайта тиклаш ниятида эканини даъво қилди

    27.01.2022, 16:26   Изоҳ (0)   25669
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фотогалерея: Коронавирус модели ва самолётдаги «Будда» — Ҳиндистонда Республика куни паради қандай ўтди?

    27.01.2022, 15:36

    АҚШнинг Киевдаги элчихонаси америкаликларни зудлик билан Украинани тарк этишга чақирди

    27.01.2022, 14:56

    Россияда коронавирус билан кунлик касалланиш бўйича янги антирекорд ўрнатилди

    27.01.2022, 14:11

    «Умуман ҳайрон қолмадим». Навальний ўзининг террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилганини изоҳлади

    27.01.2022, 13:59

    Эрдўғон фуқароларни давлат банкларидан кредит олишга чақирди

    27.01.2022, 13:15

    Украинада Миллий гвардия аскари тўрт ҳамкасби ва бир фуқарони отиб ташлади

    27.01.2022, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.