Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида 27 январь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, шу куни соат 12:47 да туманнинг «Янги Сергели» маҳалласи Сергели 8А-даҳасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 12:58 да етиб бориб, ёнғин соат 13:04 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида хонадоннинг 3 квадрат/метр майдонида ошхона жиҳозлари ёниб, зарарланган.Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)