«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» қизиқишлар доирасига тушди.
TuttoMercatoWeb хабарига кўра, мерсисайдликлар ҳужумчи билан боғланган. Аммо музокаралар қандай натижа билан якунлангани ҳақида маълумот берилмаган.
Шунингдек, Дибалага «Манчестер Сити» ҳам қизиқиш билдирмоқда. «Шаҳарликлар» аргентиналик футболчига йилига 10 миллион евро маош ваъда қилган. Ҳужумчининг Манчестер жамоасига ўтишини бош мураббий Пеп Гвардиоланинг шахсан ўзи хоҳламоқда.
«Ювентус» Дибаланинг янги шартнома бўйича йилига 8 миллион евро маош ва бонус сифатида яна 2 миллион олиш шартига рози бўлмади. Турин жамоаси аксинча 28 ёшли аргентиналикнинг маошини камайтирмоқчи. Раҳбариятнинг фикрига кўра, қишки трансфер ойнаси якунланганига қадар футболчига яхшироқ таклиф бўлмайди.
Аввалроқ, аргентиналик ҳужумчига «Интер» жамоаси қизиқаётгани ҳақида хабар қилинганди. Бундан ташқари, «Тоттенҳэм», «Барселона» ва «Атлетико» ҳам Дибалани ўз сафига қўшиб олиш учун кураш олиб бормоқчи.
Пауло Дибаланинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. «Ливерпуль» ушбу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи ва футболчини текинга қўлга киритмоқчи.Дибала 2021/22 йилги мавсумда А Серия доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифига айланган.
Изоҳ (0)