Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан зарурат бўлмаса, шахсий транспорт воситаларидан фойдаланмасликни сўради. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
«Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари! Шаҳримизда электр таъминотида узилиш бўлгани сабабли кўчаларда тирбандликлар юзага келмоқда. Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида зарурат бўлмаганда шахсий транспорт воситаларидан фойдаланмаслигингизни сўраб қоламиз.
Аввалроқ 25 январь куни соат 11:00 ларда Тошкентнинг кўплаб туманларида электр энергияси таъминоти узилгани тўғрисида хабар берилганди. Маълумотларга кўра, электр энергияси Юнусобод, Чилонзор, Олмазор, Яшнобод, Бектемир, Миробод, Шайхонтоҳур ва бошқа қатор туманларда ўчган. Шунингдек, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар нафақат Тошкент шаҳрида, балки Чирчиқ, Наманган, Самарқанд, Жиззах ва Қўқон шаҳарлари ҳам кузатилмоқда.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олмаота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
Изоҳ (0)