25 январь куни соат 11:00 ларда Тошкентнинг кўплаб туманларида электр энергияси таъминоти узилди.
Маълумотларга кўра, электр энергияси Юнусобод, Чилонзор, Олмазор, Яшнобод, Бектемир, Миробод, Шайхонтоҳур ва бошқа қатор туманларда ўчган.
Telegram’даги TashkentLand каналининг ёзишича, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммолар нафақат Тошкент шаҳрида, балки Чирчиқ, Наманган, Самарқанд, Жиззах ва Қўқон шаҳарлари ҳам кузатилмоқда.
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
«Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади. Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)