• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Сархил ва фойдали мева-сабзавот харид қилишда асқатадиган 10 та маслаҳат

    Ҳозирги кунда ҳар қадамда дўконларга дуч келасиз, маҳсулотларни танлаш имконияти ҳам жуда катта, лекин баъзида бу осон бўлмайди: муддати ўтган, яхши пишмаган ёки бемаза мева ва сабзавотларни харид қилиб қўйиш мумкин.

    AdMe нашри соғлиғимиз ва пулимизни қадрлаган ҳолда энг янги ва энг соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олишимизга ёрдам берадиган бир нечта сирларни баҳам кўради.

    Зайтун

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Зайтун танлашда данаги борини олган маъқул. Чунки данаги олиб ташланган зайтун шўр сувга солинган бўлади. Ичига тузли сув кирган мевалар бўтқа ҳолига келиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, зайтуннинг ҳақиқий таъми ҳам бузилади.

    Лосос

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Парадоксни қарангки, янги балиқ жуда ўткир ҳидга эга бўлмаслиги керак. Агар бунинг акси бўлса, у эскирган бўлиши мумкин.

    Яна бир белги — рангида. Фермер хўжалигида етиштирилган лосос одатда оч пушти рангда, ёввойи лосос эса қуюқроқ рангда бўлади. Гўшти юзасида кул ранг ёки жигарранг доғлар мавжуд бўлса, бу ҳам балиқнинг жуда узоқ вақт давомида сақланганини кўрсатади.

    Хурмо

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Янги хурмо озроқ буришган бўлиши, аммо жуда қаттиқ бўлмаслиги керак. Қуритилган мева этли ва бироз ялтироқ кўринишга эга бўлгани яхши. Уларда шакар кристаллари ва оқ доғлар бўлмаслиги керак, чунки бу нарсалар меванинг сифати аллақачон бузилганини кўрсатади.

    Саримсоқ

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Агар сотувчи саримсоқнинг янги эканлигини даъво қилса, буни унчалик сезилмайдиган ҳидидан аниқлаш мумкин. Агар саримсоқ ўткир ҳидли бўлса, эҳтимол, сабзавот эски ёки нотўғри сақланган. Унда ҳатто чириш жараёни бошланган бўлиши мумкин.

    Лавлаги

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Лавлаги сотиб олаётганда, барглари бўлган илдизмеваларни танлаган яхши: баргларидан сабзавот янги эканлигини аниқлаш осон. Лекин лавлаги ҳар доим ҳам баргли бўлавермайди, шунинг учун унинг ҳажмига ва илдизига эътибор бериш керак. Жуда тукли бўлмаган кичик лавлагини танлаган яхши, катталари эса кўпинча қаттиқ ва бемаза бўлади.

    Бедана тухуми

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бедана тухумини танлашда биринчи навбатда қобиқ ҳолатини диққат билан текшириш, синмаганига ишонч ҳосил қилиш керак. Яроқлилик муддатини билиш ҳам фойда беради: хона ҳароратида 30 кунгача ва музлаткичда 60 кунгача. Агар санаси бўлмаса, унда тухумларнинг янгилигини вазни бўйича аниқлаш мумкин. Янги тухум 10-12 граммгача бўлади. Агар вазни анча кам бўлса, бу бедана тухумлари (бошқа турдаги тухумлар каби) аллақачон эскира бошлаганини англатади.

    Авокадо

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Асосий рангдан фарқ қиладиган ҳар қандай доғлар мевада бирор нарса нотўғри эканлигини кўрсатади. Постлоғи тўқ рангда бўлган авакадоларни олмаган маъқул, чунки бу кўпинча мева чирий бошлаганини билдиради. Шунингдек, мева бандига яқин жойни босиб кўришингиз ҳам мумкин: агар эзилса, мева ҳаддан ташқари пишиб кетган.

    Тузланган карам

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кўпчилик тузланган карамни нафақат таъми, балки организмга фойдали таъсир кўрсатадиган пробиётикларни ўз ичига олганлиги учун ҳам яхши кўради. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам бир хил даражада фойдали эмас. Энг яхшиси тузланганига 3 ҳафтадан ошган карам. Унинг таркибида сирка бўлмаслиги керак, чунки у сут кислотаси бактерияларининг кўпини ўлдиради.

    Анор

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Баъзида анор сотиб олганда ичи рангпар ва нордон бўлиб чиқади. Бунга йўл қўймаслик учун қуйидагиларга эътибор бериш керак: меванинг шакли мукаммал юмалоқ бўлмаслиги лозим. Бурчакли, пўстининг силлиқлиги ва эластиклиги ҳам етилган мева белгиси ҳисобланади.

    Лимон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Аввало яхши лимонни оғирлиги ва қобиғининг қалинлигидан аниқлаш мумкин. Ташқи кўринишидан мева кичик кўриниши мумкин, аммо оғир бўлиши керак. Шунингдек, юпқа пўстлоғи ва банди ёнида чуқурча бўлса, лимон таркибида юқори миқдорда минераллар борлигини англатади.

    Мавзуга доир: 

    • Қаҳва, узум шарбати ва касалликка қарши курашда ёрдам берадиган бошқа маҳсулотлар
    • Пишлоқ, ширинлик ва кечаси истеъмол қилинганида уйқу сифатига таъсир кўрсатадиган бошқа маҳсулотлар
    • Банан қорайиб қолмаслиги учун уни қандай сақлаш керак?
    • Черника, саримсоқ ва онкологлар мунтазам равишда истеъмол қилишни тавсия этадиган бошқа маҳсулотлар

    25.01.2022, 17:26   Изоҳ (0)   16482
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оёқ кийим қутисида сақлаш мумкин бўлган косметика, тақинчоқ ва бошқа буюмлар (фото) 

    24.01.2022, 20:42

    Кўпроқ юринг: кунига 10 минг қадам ташлашингизга ёрдам берадиган 5 та тавсия

    21.01.2022, 18:43

    Маиший техникаларнинг фақат нархини оширувчи кераксиз функциялари

    14.01.2022, 11:48

    Банан қорайиб қолмаслиги учун уни қандай сақлаш керак?

    13.01.2022, 17:33

    Тетиклаштирувчи таъсири қаҳваникидан кам бўлмаган маҳсулотлар

    13.01.2022, 11:50

    Соч тўкилишига қарши курашда ёрдам берадиган маҳсулотлар

    12.01.2022, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.