Марказий банк 25 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,02 сўмга тушиб, 10 825 сўмни ташкил қилди. Евро эса 36,77 сўмга тушиб, 12 260,40 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси кетма-кет икки кун кўтарилиб 10 835,07 сўмни ташкил қилганди. Ҳисоб палатаси прогнозига кўра, 2022 йилда ушбу валюта курси 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.
Изоҳ (0)