Республиканинг барча ҳудудларида 24 январь, душанба ва кейинги икки кун давомида бироз шамол билан, асосан, кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Қайд этилишича, кечалари ва эрталабки соатларда 0-3 даража совуқ, баъзи жойларда 5 даражагача совуқ атрофида бўлган манфий ҳарорат сақланиб туради. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони иситади, аммо ҳарорат 5-8 даража илиқдан ошмайди. Шимолда кечалари 6-9 даража совуқ, кундуз кунлари 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво бироз кўтарилади, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 8-10 даража илиқ, баъзи жойларда 12 даражагача илиқ атрофида бўлади.
28 январь, жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 28 январгача қор кўчиш хавфи мавжуд.
Изоҳ (0)