Қайд этилишича, воқеа 22 январь куни соат 12:20 ларда, Навоий вилояти, Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 3-километрида юз берган. ЙПХ ходими Matiz ҳайдовчисини тўхтатган. Текширув давомида ҳайдовчи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиши ва унинг ёнида кунлик йўл варақаси мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Шундан сўнг ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига олиб кетилаётган вақтда ҳайдовчи А.Т. (1993 йилда туғилган) ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ва тортишувли вазият юзага келган.
Ҳолат содир бўлган жойга туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи ва прокуратура ходимлари чиқиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мавзуга доир:
- Бухорода ЙПХ ходимларига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи 15 суткага қамалди, унинг ўғлига эса жарима белгиланди
- «Майли, ‘оформит’ қилсин. Жазоси пул, таниш-билиш кўп» — Тошкентда маст аёл ЙПХ ходимларини алдашга уринди
- Тошкентда Malibu’ни тўхтатишда ўқотар қурол ишлатилди (видео)
- Андижонда ҳайдовчи ЙПХ ходимини калтаклади
Изоҳ (0)