• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Нефть ва газ корхоналарининг коррупцияга қарши курашиш фаолияти сарҳисоб қилинди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда коррупцияга қарши курашишда олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш ва турли талон-тарожликларнинг олдини олишга ҳамда комплаенс назорат тизими самарадорлигини ошириш юзасидан мамлакатимизда белгиланган карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда йиғилиш бўлиб ўтди.

    И. М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда дастлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти томонидан 2021 йил давомида коррупцияга қарши курашиш, хавф-хатарларни баҳолаш ва минималлаштириш, молиявий хато-камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш йўлида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

    Корпоратив маданиятнинг ажралмас қисми сифатида «Ўзбекнефтгаз»АЖ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, ички сиёсат ва процедуралари, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги юқори профессионал ва ахлоқий меъёрларга риоя этилишини таъминланмоқда.

    Шундай бўлишига қарамасдан, жамият тизимидаги корхона ва ташкилотларда 2021 йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 717,9 миллиард сўмлик турли қонунчилик нормалари бузилиши ҳолатлари (91,9 миллиард  сўм камомад ва ўзлаштиришлар, 57,8 миллиард сўм жамиятга зарар, 219,9 миллиард сўм бошқа хато ва камчиликлар, 237,7 миллиард сўм «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ томонидан масъул сақлашга қўйилган маҳсулотларни ўзбошимчалик билан бериб юбориш ҳолатлари) аниқланиб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўйилмаслиги юзасидан жамият бошқаруви ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

    Ҳудудлардаги комплаенс инспекторлари томонидан олиб борилган мавзули ва масофавий ўрганишлар натижасида 153,9 миллиард сўмлик молиявий хато-камчиликлар аниқланди.

    Олиб борилган профилактик назорат ишлари натижасида жами 153,8 миллиард сўм қарздорликлар ундирилди ва ноўрин ҳолатларни олди олиниб, 149,6 миллиард сўмлик маблағ жамият фойдасига иқтисод қилишга эришилди.

    Комплаенс назорат соҳасида тизим корхоналарида ўтказилган ўрганишларда 244 та қариндош-уруғчилик ҳолатлари аниқланган ва олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 152 та ҳолат бартараф этилган. Жамият тизимида юзага келиши мумкин бўлган жами 617 та коррупцион ва бошқа хавф-хатарлар рўйхати шакллантирилиб, уларни камайтириш бўйича жами 1092 та чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Асосийси, коррупцияга қарши курашиш йўналишида бошқарув тизимининг жорий этилганлигини белгиловчи ISO 37001:2016 халқаро мувофиқлик сертификати қўлга киритилди ва ҳамда 50 нафар мутахассислар ушбу стандарт бўйича халқаро экспертлар томонидан ўқитилиб, уларга тегишли сертификатлар тақдим этилди. Жамиятда коррупциянинг олдини олишга ва комплаенс фаолиятни йўлга қўйишга қаратилган 46 та ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва жамият бошқаруви томонидан амалиётга қабул қилинди.

    Департамент фаолиятида очиқликни ва шаффофликни таъминлаш мақсадида 1010 нафар ходимлар ўртасида аноним сўровномалар ўтказилиб, таҳлил қилиб борилмоқда. «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг амалда фаолият юритиб келаётган 2089 нафар ходимларидан манфаатлар тўқнашуви декларацияси олинган.

    «Ўзбекнефтгаз»АЖ тизимидаги корхона ва ташкилотларининг мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилаётган ёки йўл қўйилган коррупцион ҳолатлар, юзага келаётган манфаатлар тўқнашуви ҳамда бошқа салбий оқибатлар юзасидан хабарлар учун алоқа каналлари, жумаладан, ишонч телефони +99871 233 28 88, Молиявий ва комплаенс назорат департаменти почта манзили (compliance@ung.uz) ва Telegram бот: @ung_anticorBot фаолияти ишга туширилди.

    Таъкидлаш жоизки, фаолиятни ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, икки томонлама муносабатларни ривожлантириш йўлида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси билан коррупцияга қарши курашиш тизимларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш йўналишида ҳамкорликлар изчил олиб борилмоқда, «Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020—2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар» ижроси тўлиқ таъминланди.

    Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Адлия вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси органлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.

    Мисол учун, 39 та мавзули ўрганишларда аниқланган 251,3 миллиард сўмлик хато-камчиликлар бўйича маълумотлар ҳуқуқ тартибот идораларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида юборилди. Шундан 28 таси бўйича тегишли идоралар томонидан жиноят иши қўзғатилган, 4 таси бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, аниқланган камомадлар ундирилган ва 5 та ҳолатда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Йиғилиш давомида, жамият бошқарув раиси М. Абдуллаев томонидан юқорида келтирилиб ўтилган ижобий кўрсатгичларга эришишда жонбозлик кўрсатган ходимларни рағбатлантириш ва фаолияти давомида хато-камчиликларга йўл қўйган масъул ходимлар, комплаенс инспекторларига танқидий баҳо-берилди.

    Жумладан:

    • инспекторлар фаолиятини тўлақонли амалга ошмаётганлигини ва корхона масъуллари билан ҳамжиҳатликда юритилмаётганлиги;
    • айрим инспекторларнинг комплаенс соҳасидаги малакаси ҳали бу вазифага етарли бўлмаётганлиги;
    • комплаенс назоратини амалга ошириш жараёнида нафақат камчиликларни аниқлаш ва жазолаш, балки уларнинг йўл қўйилишини олди олиниш бўйича профилактик чораларни кенг қўллаш, жамиятнинг барча соҳаларидаги жараёнларда юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ва бошқа хавф-хатарларни аниқлашга ва уларни бартараф этишга кўпроқ эътибор қаратилиши;
    • комплаенс инспекторларини малакасини ошириш, аттестациядан ўтказиш, тегишли мутасадди ташкилотлардан мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш дастури тузилиши лозимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
    Шунингдек, бошқарув раиси томонидан департамент фаолиятини самарали ташкил қилиш мақсадида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан устувор вазифалар белгилаб берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Молиявий ва комплаенс назорат департаменти

    20.01.2022, 09:30   Изоҳ (0)   16069
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга 2021 йилда қанча мигрант жасади олиб келингани маълум қилинди

    20.01.2022, 09:02

    Жиззахда кучли шамол 25 та арчани илдизи билан қўпориб ташлади

    20.01.2022, 08:29

    Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

    20.01.2022, 07:24

    Совуқ сувда чўмилган православлар, Мадагаскардаги ҳалокатли ёмғир, энг баланд нуқтадаги реклама. 19 январь суратлари

    20.01.2022, 00:08

    Энди Ўзбекистонда йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгасига қайтариш хизматлари ДХМ орқали кўрсатилади

    19.01.2022, 23:37

    Фарғонада Lacetti чақалоқни босиб кетди, Яшнободда Matiz ағдарилди. Сўнгги кунларда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар тафсилотлари

    19.01.2022, 23:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.