Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2021 йил давомида хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган ва у ердан қайтган Ўзбекистон фуқароларига кўрсатилган ёрдам ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, бу вақт давомида агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 8 811 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 295 102 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 283 нафарига ижтимоий ёрдам, 13 424 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.
Меҳнат мигрантларининг 7 534 нафарига бир марталик моддий ёрдам ажратилган, 358 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган.
Шунингдек, хорижда қийин аҳволда қолган 321 нафар фуқаро қайтарилиб, вафот этган 518 нафар фуқаро жасади олиб келинган. Оғир тан жароҳати олган 17 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилган.
Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 984,1 минг доллар миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилган.
Бундан ташқари, хориждан қайтган фуқароларнинг 169 475 нафари бандлиги таъминланиб, 23 878 нафари касб ва тадбиркорликка ўқитилган.
Изоҳ (0)