Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES Football Observatory) 2018/19 йилги мавсумдан бери энг кўп пенальти тепган Европа клублари рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу давр мобайнида топ-5 лигаларда «Манчестер Юнайтед» энг кўп 11 метрлик жарима зарбасидан фойдаланган. «Қизил иблислар» ўртача ҳисобда ҳар 299 дақиқада пенальти тепган.
«ПСЖ» ҳар 305 дақиқада пенальти тепаётган бўлса, «Лацио» ва «Интер» ҳар 315 дақиқада, «Милан» ҳамда «Ювентус»да эса бу кўрсаткич 324 дақиқага тенг.
Ҳар 419 дақиқада бир марта пенальти тепадиган «Челси» рейтингда 24, «Барселона» (428 дақиқа) 25, «Манчестер Сити» (434 дақиқа) 26-ўриндан жой олган.
«Бавария» рейтингда 34-ўринда (466 дақиқа), «Реал» эса 42-поғонада (503) қайд этилган.
Изоҳ (0)