Шавкат Мирзиёев раислигида 17 январь куни ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, Мирзиёев Президент ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини таҳлил қилар экан, ҳозирги кунда халқ таълими тизимида ихтисослашган мактаблар сони 790 тага етганини таъкидлаган. Жумладан, хорижий тиллар бўйича 207 та, математика ва физика бўйича 126 та, IТ бўйича 99 та, кимё-биология фанлари бўйича 87 та мактаб фаолият кўрсатмоқда.
Ушбу мактабларнинг фақат 135 таси тўлиқ ихтисослашган ва интернат мақомига эга. Қолган 655 та мактабдаги 25 фоиз синфларда у ёки бу фанлар чуқур ўргатилади.
«Шу билан бирга, ушбу 655 та ихтисослашган мактабда таълим дастури, ўқув дарсликлари, ўқитиш методикаси, фан тўгараклари оддий мактаблардан деярли фарқ қилмайди.
Мисол учун, математика ёки чет тилига ихтисослашган синфларда қолганларга нисбатан 2 соат кўпроқ махсус фан ўтилади холос», — дейди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)