Шавкат Мирзиёев раислигида 17 январь куни ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди. Президент йиғилишда соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига топшириқлар берди, деб хабар қилмоқда Президент матбуот котиби.
Қайд этилишича, 2025 йилга қадар ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга етказиш ва экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан ошириш режа қилинган.
Бунинг учун, энг аввало, ҳозирги замон талабларига мос келадиган ва зарур билимлар билан қуролланган, мантиқий фикрлайдиган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ватанпарвар ёш авлодни тайёрлашимиз керак, — деган президент.Шу муносабат билан соҳа мутасаддилари ва вилоят ҳокимларига ишни қуйидаги йўналишларда ташкил этиш топширилган:
- янги ўқув йилидан бошлаб, вилоят марказларидан, катта шаҳар ва туманлардан 2 тадан, туман ва шаҳарлардан 1 тадан ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади;
- туман ва шаҳарлардаги саноат ва қишлоқ хўжалигининг ривожланганлиги, бу ҳудудларда азалдан кучли ўқитилган фанлардан келиб чиқиб, мактаблар ихтисослашиши керак;
- бундан буён ихтисослашган мактаблар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилади.
Изоҳ (0)