Ўзбекистонлик UFC жангчиси Саидёқуб Қаҳрамонов навбатдаги жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Қаҳрамоновнинг сўзларига кўра, унда коронавирус аниқланган, шу сабабли жанг бекор қилинган.
Шу шанбада кўз ўнгингизда жанг қилишни истардим, лекин Худонинг ўз режалари бор. Жангга 100 фоиз тайёр эдим. Лас-Вегасга учишдан олдин коронавирус учун тест топширдим, натижа салбий чиқди. Етиб келгач эса тест ижобий натижа берди. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман, симптомлар йўқ.Саидёқуб Қаҳрамонов 16 январь куни промоушендаги 2-жангини америкалик Брайан Келлеҳерга қарши ўтказиши керак эди.Саидёқуб Қаҳрамонов, UFC жангчиси
Қаҳрамонов UFC’даги дебют жангида Гуам вакили Тревин Жонсни муддатидан аввал мағлуб этганди.
Саидёқуб Қаҳрамонов 1995 йилнинг 14 ноябрида Самарқандда туғилган. UFC’га ўтгунига қадар спортчи профессионал MMA’да ўнта жанг ўтказиб, уларнинг 8 тасида ғолиб бўлган ва иккита жангда ютқазган. Мағлубиятларидан бирини ҳозирда UFC’да иштирок этаётган Умар Нурмагомедовдан қабул қилиб олган.
Изоҳ (0)