• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ботқоқ йўллар, чала қолган асфальт ва ёрилган қувурлар... Тошкентдаги нообод маҳалла муаммолари

    Юртимиздаги маҳаллаларда олиб борилаётган ободончилик ишларини қўллаб-қувватлаш билан бирга, аҳолини қийнаётган баъзи муаммо ва камчиликларни ёритиб бориш мақсадида «Дарё» «Нообод маҳалла» лойиҳасини йўлга қўйди.

    Лойиҳамиз нишонидаги биринчи маҳалла — Сергели туманидаги «Сўғдиёна» маҳалласи.

    Биз тасвирга олиш гуруҳимиз билан мазкур маҳаллага бориб, у ердаги муаммоларни ўрганиб чиқдик.

    Белгиланган манзилга етиб келганимизда, жуда ҳам аянчли манзарага гувоҳ бўлдик. Йўл тугаб, ботқоқ бошланди. Бунинг устига, мана шу ботқоқнинг бир чети ахлатхонага ҳам айланиб кетган. Бу юртимизнинг чекка бир вилояти эмас, пойтахтдаги маҳаллада кузатилаётган ҳолат.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    4 ой аввал, 2020 йилнинг сентябрь ойида «Сўғдиёна» маҳалласининг ички кўчалари асфальт қилинган. Бу ҳақида Сергели тумани ҳокимиятининг Facebook’даги расмий саҳифасида фотоҳисобот ҳам бор.

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги

    Фото: Сергели тумани ҳокимлиги

    Аммо ўшанда негадир баъзи кўчаларнинг маълум қисми асфальтдан бебаҳра қолиб кетган. Масалан, Зарунар 2-тор кўчасидаги 70 метр масофадаги ҳудудда асфальт йўқ. Мазкур кўчани асфальт қилишга масъул бўлган пудратчи ташкилот ходими Дониёр Усмонов биз билан суҳбатда бу ерга қачон асфальт ётқизилишини маълум қилди.

    Бу кўчани асфальт қилиш 2021 йилнинг декабрь ойида режага киритилган. Аммо ёғингарчиликлар сабабидан ерлар нам бўлгани туфайли ишлар тўхтаб қолганди. Ҳозир ер қуришини кутяпмиз. Ҳаво исиб, намлик кетиши билан асфальт ётқизамиз.

    Дониёр Усмонов, «Йўлкўприктаъмир» МЧЖ ходими

    Дониёр Усмонов, «Йўлкўприктаъмир» МЧЖ ходими.

    Дониёр Усмонов, «Йўлкўприктаъмир» МЧЖ ходими.
    Фото: «Дарё»

    Маҳалла ҳудудидаги ботқоққа айланган бошқа ички йўллар бўйича маҳалла раиси Аҳмаджон Комилжонов изоҳ бериб ўтди.

    Бу йўлларни ҳозирча асфальт қилишнинг иложиси йўқ. Сабаби йўл бўйидаги уй-жойлар қурилиши ва таъмири ҳали якунланмаган. Бу ерга 40-50 тонналик техникалар кириб-чиқади. Киргандан кейин асфальтни «ўйнатиб» юборади. Шу сабабли ҳозирча бу ерга шағал тўкиб қўйиш режалаштирилган.

    Аҳмаджон Комилжонов, «Сўғдиёна» МФЙ раиси

    Аҳмаджон Комилжонов, «Сўғдиёна» МФЙ раиси.

    Аҳмаджон Комилжонов, «Сўғдиёна» МФЙ раиси.
    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, белгиланмаган жойларга чиқиндиларни ташлаб кетиш муаммоси ҳам «Сўғдиёна» маҳалласи аҳолисини анчадан бери қийнаб келяпти. Хусусан, Зарунар кўчасига кираверишидаги ҳудуд маҳалла раиси ва фуқаролар томонидан бир неча бор тозаланганига қарамай, бу ерга ахлат ташлаш яна давом этмоқда. Ташланган чиқиндилар ёқимсиз ҳид манбаси бўлиш билан бирга, атрофга касаллик тарқалишига ҳам сабаб бўлиши ҳеч кимга сир эмас.

    Фото: «Дарё»

    Маҳалла раиси Аҳмаджон Комилжонов бу муаммони ҳал қилиш учун ҳудудга кузатув камералари ўрнатилишини айтиб ўтди.

    Маҳаллани чиқиндилардан тозалаганимизга ҳали бир ой ҳам бўлгани йўқ. Ҳамма кўчаларни «чиннидек» қилиб қўйгандик. Аммо одамлар яна ахлат ташламоқда. Бу ёғи одамларнинг ўзига боғлиқ. Буни бегоналар эмас, шу ерда яшайдиганлар қилади. Энди ахлат ташланаётган кўчаларга кузатув камералари ўрнатамиз. Ҳудуд тўлиқ назоратда бўлади.

    Аҳмаджон Комилжонов, «Сўғдиёна» МФЙ раиси

    «Сўғдиёна» маҳалласини пиёда айланиб, яна бир ҳолатга эътибор қаратдик. Асфальт қилинган кўчаларда канализация қудуқларининг қопқоқлари йўқ. Унинг ўрнига тош бостириб қўйилган, бу эса машиналар ҳаракатланишида хавф туғдирмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, ётқизилганига кўп бўлмаган асфальт аллақачон ёрилишни бошлаган.

    Фото: «Дарё»

    «Сўғдиёна» маҳалласида анчадан бери ҳал бўлмай келаётган яна бир муаммо — ёрилган сув қувурлари. Улардан тоза ичимлик суви сизиб чиқиб, исроф бўлмоқда.

    5 йилдан бери «труба»ларни янгилаймиз дейишади, лекин келишмайди. «Водоканал» ҳам безор бўлиб қолган. Чақирсак дарров: «Бетон кўчами?» деб сўрашади. Лекин натижа йўқ.

    Усмон Хизиралиев, «Сўғдиёна» маҳалласи фуқароси

    Усмон Хизиралиев, «Сўғдиёна» маҳалласи фуқароси.

    Усмон Хизиралиев, «Сўғдиёна» маҳалласи фуқароси.
    Фото: «Дарё»

    Маҳалла раиси Аҳмаджон Комилжонов канализация қудуқлари қопқоқлари ва ёрилган қувурлар бўйича қуйидагича изоҳ бериб ўтди.

    У ерда бор-йўғи 3 дона «колодес» қопқоғи етишмайди, холос. Шуниям энди ёзув-чизув қилиб, харид қилиб беришларини сўраб ўтириш тўғри бўлмаса керак. Аҳолининг ўзи билан гаплашиб, пул йиғиб, қопқоқлар сотиб оламиз. Ёрилган сув қувурлари бўйича эса биз кўп мурожаат қилганмиз. Келиб ямашди, хомутлар қўйишди. Фойдаси бўлмади. «Сувсоз» раҳбари шу йилнинг биринчи чорагида қувурларни алмаштириб беришга ваъда берган.

    Аҳмаджон Комилжонов, «Сўғдиёна» МФЙ раиси

    Умид қилиб қоламизки, «Сўғдиёна» маҳалласидаги юқорида тилган олинган муаммолар ваъда қилинган вақтларда ҳал қилинади ва ушбу маҳалла ҳақиқий обод масканга айланади.

    Агар сизнинг маҳаллангизда ҳам мана шундай муаммолар бўлса, бизга @daryo_livebot орқали мурожаат қилинг. Биз мутассаддиларнинг эътиборини мазкур муаммоларга қаратишга ва уларнинг ечимини излашга уриниб кўрамиз.

    12.01.2022, 12:47   Изоҳ (0)   24480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда карантин остидаги маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

    12.01.2022, 12:26

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 40 млн дозадан ошди

    12.01.2022, 11:33

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 январь куни ёмғир ёғади

    12.01.2022, 11:11

    Жиззахда сохта диплом ясаб сотувчилар қўлга олинди

    12.01.2022, 10:39

    Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби ўзгаради

    12.01.2022, 10:17

    Ўзбекистонда бир сутка ичида 604 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди, Тошкентда эса 2 кундан бери ҳеч ким тузалмади

    12.01.2022, 10:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жалолиддин Машарипов узоқ муддатга сафдан чиқди — манба

    Спорт | 5 август, 23:05

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05

    Бўстонлиқдаги тоққа юк машинасида чиқинди тўккан фуқаролар жазоланди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:58

    Гулистондаги драма театрида чиққан ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:45

    Авазада Марказий Осиё ва Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбир ўтказилди

    Ўзбекистон | 5 август, 22:31

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Эрон МI6 нинг махфий ахборотидан айирбошлаш воситаси сифатида фойдаланмоқчи

    Дунё | 5 август, 22:30

    Суперлига. “ОКМК” меҳмонда “Пахтакор”дан устун келди

    Спорт | 5 август, 22:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.