• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистоннинг КХШТга аъзолигини тиклаш ҳуқуқий нуқтаи назардан нотўғри бўлади» — Марказий Осиё бўйича мутахассис Ойбек Сирожов

    2 январь куни Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида (Манғистов вилоятидаги шаҳар) суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши митинглар бошланди. Чиқишлар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. 6 январда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучларини Қозоғистонга жўнатди. 7 январда Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди.

    10 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг Қозоғистондаги тартибсизликларга бағишланган онлайн йиғилишида Беларусь президенти Александр Лукашенко Қозоғистондаги вазиятдан, аввало, Ўзбекистон ҳушёр бўлиши кераклини айтиб ўтди. 11 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев парламент мажлисида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги асосий миссияси якунланганини маълум қилди.

    «Дарё» мазкур масалалар юзасидан Марказий Осиё бўйича мутахассис, сиёсий фанлар доктори, профессор Ойбек Сирожов билан суҳбатлашди.

    Ойбек Сирожов

    Ойбек Сирожов
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Қозоғистонда январь ойи аввалида бошланган жараёнлар бугунга келиб анчагина сиёсий тус олди дейиш мумкин. Мазкур воқеаларнинг қисқача таҳлили ҳақида тўхталсангиз.

    — Менинг назаримда, Қозоғистонда содир бўлган беқарорликни 2 фазага бўлиш мумкин. Биринчи фазаси 2 январда Манғистов вилоятида газ нархининг кескин ошиши сабабли норозилик намойишлари бошланди. Шу куни норозилик акциялари вилоятнинг Жанаўзен, Қурик, Оқшукур, Ақтау ҳудудларида бўлиб ўтди. Бу намойишлар осойишталик билан ўтди. Аммо иккинчи фазасида 5 январдан бошлаб Олмаотадаги намойишлар оммавий тартибсизликларга, қуролли тўқнашувларга айланиб кетди. Бир қанча маъмурий бинолар эгалланиб, ёқиб юборилди. Бу энди ҳукумат даъво қилган ташқи кучлар таъсирими ёки давлат тўнтаришига уриниш таъсирида юз бердими, олиб борилаётган суриштирувлар натижасида ойдинлик киритилади. Аммо мана шу беқарорликдан қандайдир учинчи куч ўз манфаати йўлида фойдалангани аниқ. Чунки қуролли гуруҳларнинг пайдо бўлгани, қон тўкилиб стратегик объектлар (ҳокимият, аэропорт)ни эгалланганлиги шундай хулоса қилишга асос бўлади.

    — КХШТ қўшинларининг Қозоғистонга киритилишини қандай баҳолайсиз?

    — КХШТ қўшинлари аъзо давлат раҳбарининг сўровига асосан киритилди. Улар асосан муҳим ҳарбий объектларни қўриқлашга сафарбар этилди ва қайсидир маънода ҳукуматга нисбатан сиёсий босимни енгиллаштиришга ёрдам берди. Аммо бу бугунги кун билан ўлчов, эртага нима бўлади? Келажакда унинг суверенитетга, сиёсий лидернинг лигитимлигига салбий таъсирини вақт кўрсатади.

    — 10 январда КХШТ аъзо давлат раҳбарларининг видеоформат тарзидаги учрашувида Беларусь президентининг Ўзбекистон ҳақидаги фикрларига муносабатингиз билан бўлишсангиз…

    — Энди мутахассис сифатида чиқишни таҳлил қиладиган бўлсак. Бу, аввало, менинг назаримда, чорлов ҳисобланади. Яъни Ўзбекистонни шу ҳарбий ташкилотга аъзолигини қайта тиклашга чорлов ҳисобланади. Ундан ташқари, сиёсатчи ҳар қандай вазиятда манфаатидан келиб чиқиб ёндашади. Бунда ҳам шундай тенденция мавжуд. Яъни Александр Лукашенко кейинги президентлик сайловлари билан боғлиқ норозиликларни ташқи кучлар фондида ташкил этилганлигини ва бундай таҳдид ҳамма учун мавжудлигини илгари суриб келади. Қозоғистондаги воқеалар унинг фикрларини яна бир бор тасдиқлаганини ва бундай тенденция яна давом этишини уқтирмоқчи бўлди. Аслида, юқорида биз тилга олган давлатларнинг ўзига хос жиҳати, ҳокимиятни сиёсий трансформация жараёнига муҳтожлиги муаммоси ҳам мавжудлиги билан изоҳлаш мумкин. Бизда бундай жараён бўлиб ўтди. Янги ҳукумат фаолият юритмоқда. Унинг легитимлиги масаласи ҳам талаб даражасида. Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон очиқлик сари юз тутганини эътироф этаётган бўлса, сиёсий элитани қўллаб-қувватлаши ва халқнинг ҳукуматга ишончини ҳам юқори баҳолаш мумкин.

    — Ўзбекистон КХШТга аъзо бўлиши масаласига қандай муносабат билдирасиз?

    — Ўзбекистон 2012 йилнинг 29 декабрида ушбу ташкилотга аъзоликни тўхтатган. Уни шу йили қабул қилинган Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолият концепциясини қабул қилиш билан изоҳлаш мумкин. Бизни ташқи сиёсий фаолият концепциямизда ҳам Мудофаа доктринасида ҳам давлатимизнинг ҳарбий-сиёсий блокларга аъзо бўлиши инкор этилган. Ўзбекистон Мудофаа доктринасининг 2-бобида «ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслик, ҳар қандай давлатлараро тузилмадан, агар у ҳарбий-сиёсий блок этиб ўзгартирилса, чиқиб кетиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши» қайд этилган. КХШТ эса ҳарбий-сиёсий блок ҳисобланади (бу унинг низомида 7-моддасида аск этган). Шу нуқтаи назардан Ўзбекистонни бу ташкилотга аъзолигини тиклаши ҳуқуқий жиҳатдан нотўғри бўлади. Сиёсий нуқтаи назардан ҳам, бугун Марказий Осиёдаги геосиёсий жараёнлардан келиб чиқиб кўпвекторли сиёсат юритиш самаралироқ ҳисобланади. Яъни минтақада ўз манфаатларини илгари сураётган йирик акторлар билан кўп ҳам яқинлашмаслик ва кўп ҳам узоқлашмаслик, доимий мувозанатни таъминлаш муҳим ҳисобланади.

    Бундан ташқари, ташкилотни хавфсизлик ва терроризмга қарши курашда бизга кўмакчи бўлиши мумкинлигидан келиб чиқиладиган бўлинса ҳам, собиқ СССРдан ажралиб мустақил бўлган 15 та давлатдан бирортаси Ўзбекистон сингари терроризмга кўп рўбарў келмаган. Ҳаммасини ўз кучимиз ва жипслигимиз билан енгганмиз. Ёрдам сўралганида ҳам, биз ёрдам ололмаганмиз. Шундай экан, биз ўз кучимизга, имкониятларимизга суянишимиз энг тўғри йўл ҳисобланади.

    Ойбек Сирожов

    Ойбек Сирожов
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    — Мазкур жараёнлар юзасидан хулосаларингиз қандай?

    — Биринчидан, нархларни белгилашда ёки оширишда халқ билан мулоқот қилиш ёки уларни манфаатларини инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки кейинги йилларда дунёнинг турли бурчакларида кечган намойишлар ва норозиликлар нархлар ошиши фонида келиб чиққан. Жумладан, 2019 йил март ойида Эквадорда ҳукумат қарори натижасида ёнилғи нархларининг кескин ошиб кетиши оқибатида ёки шу йили Чилида транспорт нархларининг оширилиши билан боғлиқ норозиликлар, шу йили Ливанда ҳам нархларнинг оширилиши билан боғлиқ ғалаёнлар содир бўлди.

    Бунда муаммо ечими сифатида нархларни ошириш билан боғлиқ масалаларни парламентда халқ сайлаган вакиллар иштирокида муҳокама қилиш, уларнинг қарорлари асосида белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Балки, бу бозор иқтисоди талабларига зид бўлиши мумкин. Аммо икки томон манфаатларини уйғунлаштирувчи механизмлар ҳақида бош қотириш муҳим. Бунда депутатлар ҳукумат ва халқ ўртасида юқоридаги масала бўйича боғловчи ва мувозанатга келтирувчи кўприк бўлади.

    Иккинчидан, бундай жараёнларнинг хавфли томони намойишлар, ғалаёнга айланиб кетиши қайсидир ташқи кучлар бундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиб, хаосни шакллантириши, мамлакатда анархияни вужудга келиши ҳисобланади. Бу эса хатарли ва давлатни инқирозга бошлайдиган жараён ҳисобланади. Жумладан, Ливиядаги 2011 йил февралдаги норозилик акциялари ташқи кучларнинг аралашуви билан фуқаролар урушига айланиб кетди. Амалдаги ҳукумат ағдарилди. Беқарорлик бошланди. Ташқи кучлар томонидан Ливиянинг бойликлари таланди. Ҳалигача Ливияда сиёсий ҳукуматнинг барқарорлиги ўрнатилмаяпти. Тез-тез намойишлар, норозиликлар, ҳукуматда бўлиниш, қуролли тўқнашувлар содир бўлмоқда. Бундан ким ютди ёки ким жабрини тортди? Бир вақтлар энг фаровон яшаган халқнинг миллионлаб вакиллари дарбадарликда дунёнинг турли бурчакларида сарсон бўлмоқда.

    Яна бир жиҳат шундан иборатки, намойишчиларнинг талаблари ўзгариб, ижтимоий талаблардан сиёсий талабларга ўсиб бориши, талаблар бажарилган сайин уларнинг сони ва кўлами ошиб бориши тенденцияси кўп ҳолатларда бундай намойишларни маълум бир марказлар томонидан бошқарилишини ёки шундай кучлар ташаббусни ўз қўлига олишларини кузатиш мумкин. Бундай кучларнинг асл мақсади беқарорлик (хаос)ни вужудга келтириш ҳисобланади. Сиёсий технологияда айнан беқарорликни бошқариш орқали маълум бир ҳукуматга таъсир ўтказиш, давлатни таъсир доирасига олиш амалиёти мавжуд.

    Учинчидан, минтақамизнинг геосиёсий марказлардан бири эканлиги биз фуқароларга мана шундай оммавий чиқишлар қилиш масъулиятини икки карра оширади. Яъни минтақада бир қанча йирик акторларнинг манфаатлари тўқнашганки, улар ҳар қандай вазиятдан манфаатдор бўлишга интилади. Энг хавфли томони, акторлар таъсирида мана шундай тартибсизликлар улкан инқирозларга сабабчи бўлиб, қайтарилмас жараён касб этиш хавфи юқори. Шу нуқтаи назардан ҳар қандай муаммони муросаи мадора орқали ҳал қилишга интилиш ҳар биримиз учун муҳим аҳамият касб этади.

    Хуллас, биз намойишлар, ғалаёнлар ва уларнинг оқибатида келиб чиқадиган анархиядан манфаатдор эмасмиз. Шу билан бирга, масалани энг кулминацион нуқтага олиб чиқмаслик учун халқ билан ҳукумат ўртасида мулоқотни кучайтириш, жамият манфаатлари билан боғлиқ масалаларни бамаслаҳат, кенгашиб ҳал қилиш муҳим ҳисобланади. Ҳар бир шахс нафақат бугун учун, балки келажак учун ҳам масъул эканлигини унутмаслиги зарур. Биз орзу қилган порлоқ ва фаровон келажак эврилишлар, бошбошдоқлик билан эмас, бир ёқадан бош чиқарган мардонавор халқ иродаси ва изчил ислоҳотлар замирида шаклланади.

    Энди қўшни Қозоғистон халқи ҳақида тўхталадиган бўлсак, умид қиламизки, биродар қозоқ халқи ва раҳбарияти бундай инқироздан тезда чиқа олади. Биз нафақат юртимизда, шу билан бирга бутун минтақамизда тинчлик ва барқарор тараққиёт тарафдоримиз. Бу борада Қозоғистон бизнинг асосий иттифоқчимиз ҳисобланади. Қозоғистон билан кўп соҳалардаги ҳамкорлигимиз икки давлатнинг ривожланишига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Бундай ютуқлар бардавом бўлиши учун эса, аввало, тинчлик ва осойишталик зарур.

    11.01.2022, 17:26   Изоҳ (0)   26370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун кўтарилди

    11.01.2022, 16:51

    «Бизга КХШТга ўхшаган Троя отининг кераги йўқ!» — Лукашенконинг Ўзбекистонни огоҳлантириши тармоқларда эътирозларга сабаб бўлмоқда

    11.01.2022, 15:46

    Ўзбекистонда ёғ, гўшт ва картошка импортига берилган солиқ имтиёзи муддати узайтирилади

    11.01.2022, 14:25

    Фарғонада 19 ёшли ИШИД тарафдори қўлга олинди

    11.01.2022, 13:39

    Тошкент вилоятида наушник тақиб, темир йўл бўйлаб ҳаракатланган фуқарони поезд уриб кетди

    11.01.2022, 13:35

    «Ўзгидромет» 12 январда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    11.01.2022, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.