Икки хил пишлоқ, мазали балиқ, сархил брокколи ва қаймоқли аралашма мазкур таомни янада мазали қилади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қизил балиқ филеси — 250-300 г;
  • фета — 200 г;
  • чеддер — 70-80 г;
  • брокколи — 350-400 г;
  • тухум — 6 та;
  • қаймоқ — 230 мл;
  • ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
  • туз.

Тайёрланиш жараёни: 

  1. Балиқни майда бўлакларга, фетани куб шаклида тўғранг. Чеддерни катта тишли қирғичдан ўтказинг.
  2. Брокколини майда шохчаларга ажратинг. 2-3 дақиқа давомида қайноқ сувга ботириб, човли билан сузиб олинг. Совуқ сувда ювиб, суви қуригунча қолдиринг.
  3. Тухумни аввал қаймоқ ва туз билан аралаштириб, кейин чеддер қўшинг.
  4. Печ қолипини ёғланг. Аввал балиқни, унинг устидан фета ва брокколи шохчаларини жойлаштиринг. Тухумли аралашмани устидан қуйинг.
  5. Тахминан, 30-40 дақиқа давомида 180 даражали иссиқликда пиширинг.

Ёқимли иштаҳа!