Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, шунингдек, пойтахт Тошкент шаҳрида ҳам айни вақтларда туманли об-ҳаво кузатилмоқда.
Йўлларда кўринувчанлик қисқарганини инобатга олиб, ЙҲХББ ҳайдовчиларни тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб ва ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўгидромет» 9 январь куни Республика бўйича баъзи жойларга туман тушишини маълум қилганди. 10 январда ҳам туманли об-ҳаво кузатилиши мумкин.
Изоҳ (0)