• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Олтин васвасаси: қўлбола усулда қазиб олишнинг қонуний тартиби қандай ва бу билан кимлар шуғулланмоқда?

    Ўзбекистонда олтинни мустақил равишда (қўлбола усулда) қазиб олиш ишлари бир неча ўн йилликлардан бери амалга ошириб келинмоқда. Олтин захиралари республиканинг кўплаб ҳудудларида мавжуд бўлса-да, қимматбаҳо металлни саноат йўли билан қазиб чиқариш бош оғриғи келтириб чиқариши мумкин, шу сабабли ҳам қўлбола усул самарали ҳисобланади.

    Фото: Eurasianet

    Фото: Eurasianet

    Мисол учун, 2018 йилда олтин захираси уч тоннадан зиёд бўлган, умумий майдони 590 гектарни ташкил қилувчи ҳудуд ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, асосан, тоғли ҳудудларда, 75,5 гектар истиқболли ер майдонлари мавжуд.

    Кўп йиллар давомида олтинни қўлбола усулда қазиб олиш бутунлай ноқонуний бўлиб келган, лекин бу деярли ҳеч кимни тўхтата олмади — Навоий, Самарқанд, Бухоро вилоятлари каби айрим ҳудудларда ноқонуний олтин қазиб олиш тизимли тус олди. Масалан, 2018–2019 йилларда ноқонуний олтин қазиб олиш билан боғлиқ 220 та ҳолат аниқланиб, улар бўйича 42 та жиноят иши ва 186 та маъмурий иш қўзғатилган.

    Соҳадаги шу каби муаммоларга барҳам бериш мақсадида расмийлар олтин қазиб олишни қонунийлаштиришга қарор қилди — 2019 йил март ойидан буён у мустақил тадбиркорлик тури ҳисобланади ва у билан шуғулланиш учун ҳатто юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш ҳам талаб этилмайди.

    Қазиб олишнинг қонуний тартиби ва ер майдонларининг баҳоси

    Олтин қазиб олиш учун ер майдонлари онлайн-аукционга қўйилади. Ғолиб ердан уч йил давомида фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани қўлга киритади. Барча жараёнлар 15 кундан ошмаслиги керак.

    Бу ҳуқуқни фақат Ўзбекистон фуқаролари ёки талабга жавоб берувчи компаниялар қўлга киритиши мумкин (70 фоиз улуши Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиши ва ишчиларнинг 70 фоизи Ўзбекистон фуқаролари бўлиши талаб этилади).

    Ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга ўтказиш ёки совға қилиш тақиқланади (битта рухсатнома — битта ер майдони). Қазиб олинган олтинни ОКМК, НКМК ғазналарига сотиш мумкин.

    Кончилар бир қатор имтиёзларга эга, шу жумладан, улар солиқлар ва мажбурий тўловлардан озод этилган (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно). Батафсил маълумотларни шу ердан олиш мумкин.

    Олтин қазиб олиш учун ер майдонлари онлайн аукционга камдан-кам қўйилади ва одатда тез сотиб олинади. Мисол учун, ушбу мақола эълон қилинган кунга қадар охирги савдолар 2021 йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги бешта ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқлари сотувга қўйилган эди.

     

    Нархлар ер майдонларига қараб 430 миллион сўмдан 1,3 миллиард сўмгачани ташкил қилган . Ҳар бир лотга фойдаланиш бўйича шартлар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинади.

    Кончилик тадбиркорлик таваккалчилигига асосланган фаолият тури ҳисоблангани сабабли, эҳтимолий даромад ёки зарарлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

    Шунга қарамай, Ўзбекистонда таваккал қилишдан чўчимайдиган одамлар бисёр. Уларнинг ичида маҳаллий кишилар ҳам, чет элликлар ҳам бор.

    Ўз омадини синаб кўришга қарор қилган ана шундай кишилардан бири олтин топиш мақсадида Навоий вилоятига ташриф буюрган Сирожиддин Ҳасановдир.

    Унга қўшни ер майдонларига эгалик қилаётганлар орасида Хитой капитали иштирокидаги бир нечта компаниялар бор. Хан Жианг исмли кончилардан бири ўшанда ойига 1,5 килограммгача қимматбаҳо металл қазиб олишни режалаштираётганини айтди.

    Фото: Eurasianet

    Фото: Eurasianet

    Узоқ йиллардан бери Ўзбекистонда яшаб, ўзига Сардор исмини олган, Чжао Ю Хуа исмли бошқа бир кончи ўшанда дастлабки икки ҳафта ичида 8 грамм олтин кукуни топганини айтганди.

    Маҳаллий қишлоқлардан бирида истиқомат қилувчи Нурмурод Мадатов ўшанда кончилар ерни ҳаддан ташқари чуқур қазиб юбормасликка ҳаракат қилишини, чунки ер ўпирилиб, тупроқ остида тириклайин қолиб кетишдан қўрқишини айтганди. Шу сабабли «ҳосил»нинг баракаси йўқ. Лекин Мадатов бу ишга оптимистик руҳда ёндашади:

    «Олтинга бой еримиз кончиларга омад ва бойлик, қишлоғимизга фаровонлик олиб келса, ажаб эмас. Қишлоқ ёшлари Россияга иш излаб боришни тўхтатади деган умиддаман. Пул оёқ остида бўлса, ҳаракат қилиб, унга эга чиқиш кифоя», — дейди Мадатов.

    «Қора кончилик» ҳаёт учун хавфли

    Соҳа қонунийлаштирилганига қарамай, Ўзбекистонда ноқонуний олтин қазиб олиш давом этмоқда. Бундай фаолият нафақат қонунбузарлик саналади, балки инсон ҳаёти учун ҳам хавф туғдиради — «Қора кончилар» хавфсизлик қоидаларига ҳар доим ҳам риоя қилавермайди ва бунинг натижасида фалокатлар содир бўлади.

    Масалан, яқинда ноқонуний олтин қазиб олиш чоғида беш киши ҳалок бўлди. Худди шундай ҳодиса ўтган йил охирида ҳам содир бўлиб, ўша ҳудудда яна тўрт киши вайроналар остида қолиб кетганди. Биргина 2018–2019 йиллар оралиғида 19 киши айни шундай вазиятда бу дунёдан кўз юмганди.

    10.01.2022, 16:23   Изоҳ (0)   36259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси кескин пастлади. Бу нимани англатади?

    07.01.2022, 19:13

    2022 йил учун солиқ сиёсати ва ставкалари. Нималар ўзгарди?

    06.01.2022, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.