• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси кескин пастлади. Бу нимани англатади?

    Аввал хабар қилганимиздек, 2021 йил якунига кўра Ўзбекистонда инфляция даражаси 9,98 фоизни ташкил этди. Бу Ўзбекистон учун тарихий воқеа саналади.

    Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Биринчидан, бу кўрсаткич 2017 йилдан бери илк бор ўн фоиздан пастлади (2020 йилда 11,1 фоизни ташкил қилган, 2019 йилда 15,2 фоиз эди, 2018 йилда 14,3 фоиз, 2017 йилда 14,4 фоиз).

    Иккинчидан, 2021 йил Марказий банк мамлакатдаги инфляция даражасини назорат қила бошлаганидан кейинги биринчи йил бўлди. Регулятор ўз мақсадига эришди ва инфляцияни 10 фоизлик даражада ушлаб туришнинг уддасидан чиқди.

    Инфляциянинг ҳаётга таъсири

    Инфляция мамлакат тараққиётининг энг муҳим кўрсаткичларидан биридир — у қанча паст бўлса, шунча яхши.

    Масалан, Швейцария каби ривожланган мамлакатларда йиллик инфляция даражаси 1,5 фоиздан ошмайди, Венесуэла каби инқирозга ботган давлатларда эса 500 фоиздан ошиб кетган.

    Ўзбекистон 2021 йил бошидан инфляцион таргетлаш тизимига ўтди. Бу тизимда Марказий банк инфляция бўйича мақсад (таргет) қўяди ва унга эришиш учун барча имкониятлар ишга солинади.

    2021 йил учун мўлжалланган мақсад ўн фоиз бўлган бўлса, 2023 йилга келиб, бу кўрсаткични беш фоизга етказиш режалаштирилган. Маълумот учун, беш фоизли инфляция бу Канада ва Буюк Британия каби давлатлар даражасига тенг кўрсаткичдир.

    Таргетлаш доирасида нарх барқарорлиги молиявий барқарорликни таъминлайди, чунки мамлакатдаги аҳвол ҳамма учун ойдинлашади ва олдиндан айтиш мумкин бўлади.

    Масалан, инвесторлар, тадбиркорлар ва бошқалар қарор қабул қилишга изчилроқ ёндашади. Бу, ўз навбатида, бутун молия тизимининг барқарорлашувига олиб келади ҳамда Марказий банк иштироки даражасини пасайтиради.

    Дунёдаги аҳвол ва миллий валютанинг ўрни

    Ўзбекистонда инфляция даражаси рекорд даражада тушиб кетган бир вақтда дунёнинг кўплаб мамлакатларида бу, аксинча, кескин тезлашиб кетди. Масалан, Қўшма Штатларда у 40 йил олдин, Россияда эса беш йил олдин рекорд даражага етган.

    Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчиси, албатта, коронавирус — пандемия ортидан деярли барча мамлакатлар пул-кредит сиёсатини юмшатди.

    Яъни, ҳукумат иқтисодга кўпроқ пул тўка бошлади — масалан, аҳолига тўғридан-тўғри тўловлар ёки арзон кредитлар шаклида. Бунинг оқибатида, истеъмолга талаб ошиб, ишлаб чиқариш ортда қоляпти.

    Яна бир бошқа сабабларидан бири — миллий валютанинг қадрсизланиши. Масалан, турк лираси бу йил деярли 50 фоизга қадрсизланди ва шу сабаб инфляция 20 фоиздан ошди.

    Бу вазиятда ўзбек сўми мустаҳкам турибди — дастлабки ўн ойда валюта атиги икки фоизга қадрсизланди.

    Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурматовнинг таъкидлашича, валюта тушуми экспорт ҳисобига 35 фоиз ошиши, шунингдек, банклар ва экспортчилар томонидан валюта айирбошлаш ҳажмининг ортиши натижасида нисбатан барқарор курсга эришишнинг уддасидан чиқилган.

    Иқтисодиётда давлат иштирокининг юқори улуши, хом ашё экспортига кучли боғлиқлик ва таркибий номутаносиблик каби ҳодисалар, айниқса, ислоҳотлар даврида маҳсулот ва хизматлар нархининг ўсишини сезиларли даражада тезлаштириб юбориши мумкин.

    Инфляцион таргетлаш шу нарсага йўл қўймасликка қаратилган. Инфляция даражасининг пастлиги нарх-наво барқарорлигини билдиради, бу эса, ўз навбатида, аҳолининг турмуш даражасига ҳам, унинг меҳнат фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

    Бу омиллар охир-оқибат аҳолининг миллий валютага бўлган ишончини ошириши, иқтисодиётдаги долларлашув даражасини пасайтириши, ички ва ташқи инвестиция ҳажмининг ошишига олиб келиши кўзда тутилган.

     

    Мавзуга доир:

    • Инфляция даражасини пасайтирмайдиган бўлсак, юқори фоизли кредитлардан фойдаланишга мажбур бўламиз — Мамаризо Нурмуродо
    • «15-16 фоиз атрофидаги инфляция Ўзбекистон учун даҳшатли эмас, деган гаплар ниҳоятда ажабланарли»
    07.01.2022, 19:13   Изоҳ (0)   44275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2022 йил учун солиқ сиёсати ва ставкалари. Нималар ўзгарди?

    06.01.2022, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.