«Пахтакор» бош мураббийи Питер Ҳюистра жамоани тарк этди.
Тошкент клуби матбуот котиби Беҳзод Назаровнинг «Дарё»га маълум қилишича, нидерландиялик мутахассиснинг шартнома муддати якунланган ва томонлар келишувни давом эттирмасликка қарор қилган. Назаровнинг таъкидлашича, клуб ҳозирда 3 нафар хорижлик мураббий билан музокара олиб бормоқда.
Питер Ҳюистра 2021 йилги мавсум аввалида «Пахтакор» бош мураббийи этиб тайинланганди. Унгача у жамоанинг аввалги бош мураббийи Шота Арвеладзега ассистентлик қилганди. «Шерлар» Ҳюистра қўл остида 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан бўлса, Ўзбекистон Кубогида финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи ўйинда жамоа «Насаф»га имкониятни бой бериб қўйди.
Маълумот учун, 54 ёшли мураббий «Пахтакор»да йилига 350 минг евро маош олган.
Қайд этиш керак, аввалроқ Егор Кримец («Навбаҳор»га) ва Анзур Исмоилов («ОКМК»га) каби етакчи футболчилар клубни тарк этганди.
Изоҳ (0)