Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда ҳудудлар, шаҳарлар ва туманлар кесимида камбағал тоифадаги оилалар, аёллар ва ёшларнинг ягона электрон ҳисобга олиш тизимини яратиш, камбағалликнинг қайта тикланиш хавфини бартараф этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» лойиҳасида сўз боради.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, камбағал оилалар билан манзилли ишлаш тизимини автоматлаштирилади. «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари»ни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига» интеграция қилинади.

Шунингдек, камбағал аҳоли ва камбағаллик рискига тушиш эҳтимоли юқори аҳолига тақдим этиладиган ёрдамларни фақат ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали амалга оширилади, аҳолини камбағалликдан чиқариш йўналишида мавжуд инструментларни янада такомиллаштирилади ва манзиллилиги таъминланади.

Бундан ташқари, бизнеснинг ижтимоий масъулиятини рағбатлантирилиши кутилмоқда. Бунда, биринчи навбатда, меҳнат жамоасига муносиб ойлик маошларни белгилаш ва уларга қўшимча «ижтимоий пакет»лар тақдим этиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириб бориш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратиш масалаларига эътибор қаратилади. Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами таркибини мониторинг ва баҳолаб бориш, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мезонларини ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини инобатга олиб такомиллаштириш механизмларини татбиқ қилинади.

Аввалроқ Ўзбекистонда аёлларга пенсия ҳисоблашда уларнинг болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти 3 йилдан 6 йилга оширилиши мумкинлиги, Ўзбекистонда 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 бараварга қисқартириш режалаштирилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар